Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Декабрь/2022   Саналар

Бош қомусимиз — ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжат

ДУШАНБЕ, 3 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Тожикистондаги элчихонасида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда ижтимоий-сиёсий, эксперт ва ишбилармон доиралар вакиллари, Тожикистонда яшаётган ва таълим олаётган ватандошлар иштирок этди.

Ўзбек диломатлари иштирокчиларга Ўзбекистон Конституциясининг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти, мақсади ва вазифалари, ёшлар учун тарбиявий аҳамияти тўғрисида батафсил сўзлаб берди.

Таъкидланганидек, Асосий қонунимиз ўзининг тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашда муҳим ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш Конституциямизнинг асосий мақсадидир.

Ўз навбатида, ватандошлар ушбу сана улар ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини урғулагани баробарида, ташкил этилган байрам тадбири учун ваколатхонага миннатдорлик билдиришди.

Мавзуга оид

Бельгияда бўлиб ўтган тадбир муҳим санал...

Мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси томонидан хориждаги ватандошлар ўртаси...

Сингапурдан муносабат: Давлат герби Вата...

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги байрами нишонланиши му...

Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Мудофа...

Сўнгги янгиликлар