Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2020   Жамият

Бой Фрэнк: «Ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш – глобал муаммоларга муваффақиятли ечим топиш гаровидир»


АМСТEРДАМ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Нидерландиядаги вакили, Нидерландия Қироллиги парламенти қошида ташкил қилинган Пресс-клуб асосчиларидан бири Бой Фрэнк “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш, унинг халқаро иқтисодий ҳамкорликка салбий таъсирини камайтириш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр билдирди.

– Марказий Осиёда қарор топган янги ишонч муҳити, кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик муаллифи бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси шароитида минтақа давлатларини бирлашишга чақирмоқда. Давлат раҳбарининг қўшни Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатгани, Марказий Осиё, Хитой ва Россия давлатлари раҳбарлари билан доимий ҳамкорлик ҳамда юқори даражадаги мунтазам алоқалар ўрнатгани нафақат мамлакат ичида барқарорликни таъминлаш учун зарур шароит яратмоқда, балки, аҳолини вирусдан ишончли ҳимоя қилиш, асосий халқаро шериклар билан ташқи муносабатларни сақлаб қолишга хизмат қилмоқда.

Фикримча, Ўзбекистон раҳбари таъкидлаганидек, глобаллашув шароитида барча мамлакатлар, жуғрофий жойлашувидан қатъий назар, бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳаракат қилганда, билим, технология, инновация ва тажриба алмашишганида коронавирусдек глобал муаммоларни енгиб ўтишлари мумкин бўлади.

Мавзуга оид

Халқ дипломатиясини амалга оширишда хоти...

Халқ дипломатиясини амалга оширишда хотин-қизларнинг ўрни мустаҳкамланмоқда....

Ўзбекистонда Санкт-Петербург университет...

Жорий йилда Ўзбекистонда Санкт-Петербург Давлат университетининг филиалини очишга тайёргар...

Minerva City шаҳар ичида шаҳар бўлиши ку...

Кеча пойтахтимизда Minerva City офисининг очилиши ва шаҳарча лойиҳасининг тақдимотига бағ...

Сўнгги янгиликлар