Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Жамият

Дунёда ўзбек тили нуфузини ошириш соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар таҳсинга сазовор — Иззидин Бензигиба


ДУБАЙ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Дубайдаги «Жума ал-Мажид» маданият ва мерос марказида марказ ходимлари ҳамда Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари иштирокида “Ўзбек тили байрами” кунига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давра суҳбатида иштирокчиларга мамлакатимизда ўзбек тилини ривожлантириш ва унинг давлат тили сифатидаги нуфузини янада ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг бир гуруҳ олимлари томонидан тайёрланган беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китобининг тақдимоти ўтказилди. Китоб тўплами «Жума ал-Мажид» маданият ва мерос маркази кутубхонасига тақдим этилди.

— Ўзбекистонда ўзбек тилини ривожлантириш ва унинг дунёдаги нуфузини ошириш соҳада олиб борилаётган чора-тадбирлар алоҳида таҳсинга лойиқ, — деди «Жума ал-Мажид» маданият ва мерос маркази кутубхонаси бўлим мудири Иззидин Бензигиба. — Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида маданий йўналишдаги ҳамкорлик янада жадаллашаётганини қайд этиш жоиз. «Жума ал-Мажид» кутубхонаси ўзбек тилидаги нашрларни кўпайтириш орқали Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида ўзбек тилини тарғиб этишга кўмаклашади.

Таъкидлаш жоиз, Бош консулхона томонидан БААда ўзбек тили нуфузини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,  “Телеграм” ижтимоий тармоғида «Ўзбек тили дўстлари» номи остида хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ва ўзбек тили ихлосмандлари гуруҳи ташкил этилди. Ушбу гуруҳда ўзбек тилидаги ижодий изланишлар, ўзбек адабиёти ва шеъриятидан намуналар мунтазам бериб борилмоқда.

Мавзуга оид

Юртимизда 14-15 март кунлари умумхалқ ха...

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжи...

ДСҚ раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирза...

Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев карантин даврида жисмоний ва ...

"Ўзбекистонда 1,4 миллион абитуриент оли...

Германиянинг нуфузли журналларидан бири - "Der Spiegel" ушбу сарлавҳа остида мамлакатимизд...

Сўнгги янгиликлар