Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Сентябрь/2020   Маданият

«ECO Heritage» журнали: Ўзбек ошхонаси – лаззатли таъмлар макони


Теҳрон, 28 сентбрь. /“Дунё” АА/. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институти томонидан ҳар чоракда нашр этиладиган «ECO Heritage» журналининг навбатдаги сонида кенг танловли ҳамда ўзига хос ўзбек ошхонасига бағишланган ёрқин фотосуратлар билан безатилган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Мақолада ўзбек таомлари миллий маданиятнинг энг ноёб ва ривожланган жиҳатларидан бири эканлиги таъкидланган. Узоқ асрлар давомида ўзбек халқи мустаҳкам ва барқарор қадриятлар ва анъаналарни шакллантирган. Сермаҳсул ўзбек заминидаги маҳсулотларнинг кўплиги ўзига хос меҳмондўстлик анъаналарини ифода этиш имконини берган, бу эса ўз навбатида миллий ошхонани ҳам бойитган.

Журналда палов, чучвара, лағмон, сомса, димлама, манти, тухум барак, шўрва, мастава каби машҳур таомлар ранг-баранг расмлар билан тасвирланган.

Нашрнинг алоҳида таъкидлашича, манти - паловдан сўнг машҳур ва севимли бўлган ўзбек таоми ҳисобланиб, у мамлакатнинг барча минтақаларида тайёрланади. Ушбу таомни, айниқса, Фарғона водийси, Самарқанд, Тошкент ҳамда Бухоро вилоятларида дастурхонга “шоҳ таом” сифатида тортилади.

Бундан ташқари, мақолада мамлакатимизда машҳур бўлган яна бир анъанавий таом - лағмон тайёрлаш ҳақида ҳам маълумот берилган.

Мавзуга оид

«Бухорча» ашула ва рақс ансамбли «World...

Мазкур фестивалда «Бухорча» ашула ва рақс ансамбли «Чорзарб» Бухоро анъанавий туркум қўшиқ...

Ўзбекистон санъат усталари ТУРКСОЙ лойиҳ...

Ўзбекистон санъат усталари ТУРКСОЙ лойиҳасида иштирок этди....

Дубайда Наврўзга бағишланган онлайн-“дав...

збекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)д...

Сўнгги янгиликлар