Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Ноябрь/2020   Долзарб

Элшод Расулов: Конституция — ҳуқуқларим ва сўзсиз итоат этишим керак бўлган мажбуриятларим белгиланган Бош қонунимиздир


ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Асосий қонуни — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида «Дунё» ахборот агентлиги томонидан ўтказилаётган «Конституция менинг ҳаётимда» акцияси саволларига бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси, уч карра жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, «Меҳнат шуҳрати» ордени  соҳиби Элшод Расулов жавоб берди.

— Конституция Сиз учун нимани англатади?

— Конституция мен учун аввало ўзбек давлатчилигининг минг йиллик тарихи акс этган ва халқимизнинг ҳоҳиш иродасини бир ҳужжатга жамлаган муҳим озодлик манбасидир. Мустақилликка эришган ҳар бир халқ ўз тараққиёт йўлида, янги жамият бунёд этишида ўз Конституциясига таянади. 

Шу маънода, Конституция давлатни тараққиётга олиб борадиган ўзига хос стратегик дастур, «йўл харитаси» вазифасини бажарадиган ҳужжат десам муболаға бўлмайди. Конституция бу нафақат ҳуқуқ ва эркинликларимиз ифодаланган, балки фуқаро сифатида сўзсиз итоат этишим керак бўлган мажбуриятларим ҳам белгиланган Бош қонунимиздир.

— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

— Албатта, ҳар бир фуқаро ўзининг конституциявий бурчларини билиш билан бир қаторда, фуқаролик, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳам билиши лозим.

Янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар барча соҳаларни қамраб олмоқда, бозор муносабатлари халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган янги қонунлар билан тартибга солинмоқда. Аммо хизмат кўрсатиш соҳасида айрим ҳолатларда истеъмолчи сифатида ҳуқуқимни ҳимоя қилишга тўғри келган.

2019 йил декабрь ойида юртимизда катта сиёсий тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўлиб ўтди.  Мен ҳам ушбу сайловда оила аъзоларим билан фаол иштирок этдим. Мен ҳар бир сайловчининг овозини муҳим деб биламан. Вакиллик органига сайланадиган депутатлар халқ номидан иш кўради, шунинг учун мамлакат, ўзи ва оила аъзоларининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро масъулият билан ўз сиёсий ҳуқуқи таъминланишида иштирок этиши шарт, деб ўйлайман.

— Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий принциплардан фойдаланасизми?

— Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонуннинг устуворлиги, ташқи сиёсатдан иборат.

Биласиз, Ўзбекистон кўп миллатли халқ, болажон ва бағри кенг юрт, мана шу қадриятлар бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган, миллатлараро бағрикенглик руҳида тарбияланганмиз.

Бугунги кунда профессионал фаолиятимни Ўзбекистон Республикаси  Миллий гвардияси «Динамо» ЖТСЖК махсус жисмоний тайёргарлик марказида мураббий сифатида давом эттираяпман. Бокс секциямизда турли миллат вакилларини учратишингиз мумкин. Уларнинг ҳар бири шогирдим сифатида мен учун қадрли ҳамда ҳар бирини кўнглига индивидуал йўл топишга ҳаракат қиламан.

Шогирдларимни ютуғини ўзимнинг ютуғим деб биламан. Улар дуч келиши мумкин бўлган муваффақиятсизликларни биргаликда енгишга, доимо қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратаман. Сабаби Конституциямизнинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади», деб ёзиб қўйилган. Яъни миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, фарзандларимиз бир хил ҳуқуқга эга ва уларнинг ҳар бири ўз истеъдодини намоён қила олиши учун бир хил шароит таъминланади. Мен ана шу қоидаларга қатъий амал қиламан.

— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

— Албатта, ҳар бир фаол фуқаро сингари мен ва оила аъзоларим учун Бош қонунимиз — Конституциянинг қабул қилинган кунини байрам қилиш одат тусига айланган. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қила олиши ва мажбуриятларини билиши керак. Чунки ҳуқуқий билимлар барчамизнинг, хусусан ёшларнинг келажагини таъминлайди.

Шу сабабли мен фарзандларимга ёшларнинг тилида бу куннинг аҳамиятини, бош қомусимиз қандай яратилганини ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда алоҳида моддалари ҳақида тушунтиришга ҳаракат қиламан. Фарзандларимдан ҳам ўз мактаб ва боғчаларида ушбу кунга бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда фаол бўлишини талаб қиламан.

Мавзуга оид

Энергия самарадорлигини ошириш масалалар...

Шавкат Мирзиёев 4 май куни ёқилғи-энергетика тармоғида самарадорликни ошириш, энергия сарф...

Расулхон Қодирхонов: Конституция — ҳуқуқ...

Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан «Д...

Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ...

Нидерландияда истиқомат қилаётган ҳамюртимиз, журналист, телебошловчи ва медиа тадқиқотчи ...

Сўнгги янгиликлар