Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Январь/2023   Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

Эрон ОАВ: «Сифатли таълим – Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги асосий мақсади»

ТЕҲРОН, 8 январь. /«Дунё» АА/. Эроннинг «Fars news»  ахборот агентлиги «Сифатли таълим – Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги асосий мақсади» сарлавҳали ахборот материалини тарқатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда  Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига йўлллаган Янги йил табригининг асосий жиҳатлари қаламга олинган.  «Хусусан, Ўзбекистон раҳбари мамлакат халқига йўллаган Янги йил табригида 2022 йилда эришилган муваффақиятлар учун мамлакат халқига  миннатдорлик билдириб, 2023 йилда инсонни қадрлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишларни юқори босқичга кўтарилишини таъкидлади», деб ёзади Эрон ахборот агентлиги.

 Маълум қилинганидек, Ўзбекистон Президенти машаққатли ва тинимсиз меҳнати натижаси ўлароқ, ўзбек халқи 2022 йилда ривожланиш йўлида салмоқли натижаларга эришди. «Дунёдаги ғоят мураккаб вазият, глобал инқирозга қарамасдан Ўзбекистон иқтисодиёти изчил тараққий этмоқда. Саноат, қурилиш, рақамли технологиялар, туризм соҳалари жадал ривожланмоқда. Янги иш ўринлари ташкил этилиб, аҳоли даромадлари ва ҳаёт даражаси ошмоқда. Энг муҳими, Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро тотувлик ҳукм сурмоқда.Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори юксалмоқда. Болаларнинг сифатли таълим ва тарбия олиб, баркамол шахс бўлишлари йўлидаги ишлар изчил давом этмоқда».

Унда, шунингдек, Ўзбекистонда фан ва маданият, тиббиёт намояндалари, ўқитувчи ва мураббийларни қўллаб-қувватлаш муҳим устувор йўналиш ҳисобланиши алоҳида таъкидланган. «Ўзбекистонда ҳеч ким жамият ва давлатнинг эътибор ва ғамхўрлигидан четда қолмайди, бунинг учун мамлакат раҳбарияти барча куч ва имкониятларни сафарбар этмоқда», деб ёзади «Fars news».

Мавзуга оид

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўз...

«Сада ал-Балад», «Миср ал-Балад», «The Arab Diplomacy» ва «Савт аш-Шаъб» ахборот агентлик...

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўз...

Латвиянинг «LETA» ахборот агентлиги веб-саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж...

Беларусь пойтахтида Президент Шавкат Мир...

Мамлакатимизнинг Минскдаги элчихонасида Беларусь олий таълим муассасаларида таҳсил олаётга...

Сўнгги янгиликлар