Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Октабрь/2020   Долзарб

Эрон оммавий ахборот воситаларида 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни ҳақида материаллар чоп этилмоқда


ТЕҲРОН, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Эрон Ислом Республикасининг «ITNA» ахборот агентлиги ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институти веб-саҳифаларида «Ўзбекистонда давлат тили байрами кенг нишонланмоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Материалда Ўзбекистонда миллий мерос, шу жумладан, давлат тилини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда расмий ҳужжатлар давлат тилида юритилаётгани ва ўзбек тили халқаро муносабатларда, жаҳон форумларида, халқаро конференцияларда кенг қўлланиб келинаётганлигига алоҳида урғу берилган.

Мақолада, шунингдек, мустақил Ўзбекистон тарихида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси юксак минбарида биринчи марта давлат тили – ўзбек тилида нутқ сўзлаганига алоҳида эътибор қаратилган.

Давлатимиз раҳбарининг ўзбек тилидаги нутқи дунёнинг турли давлатларида истиқомат қилаётган барча ўзбеклар учун муҳим воқеа бўлгани такидланган.

Мавзуга оид

Ухандан парвоз қилган самолёт Тошкент аэ...

Бортида Ўзбекистон фуқароси бўлган “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти самолёти маҳал...

Ўзбекистонда 2021 йил давлат органлари ҳ...

Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ҳудудлар ва давлат органлари раҳбарларининг коррупция ва я...

Ташқи ишлар вазирлиги ва Нотариал палата...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва Ўзбекистон...

Сўнгги янгиликлар