Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Сентябрь/2020   Ўсиш нуқтаси

Франциялик ватандош: компаниямиз Ўзбекистонни дунёга “Инновациялар мамлакати" сифатида очишни истайди


ПАРИЖ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. «ABM ORGANICS» Франция – Ўзбекистон компанияси бош директори ўринбосари Бекзод Шомақсудов «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида келажакдаги режалари ҳақида фикр билдирди.

–Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар чет элларда яшовчи ватандошлар томонидан ҳам илиқ қарши олинди. Улар бугун Ўзбекистонга қайтиб, ёки чет элда туриб давлатимиз ривожига ҳисса қўшмоқда.

«ABM ORGANICS» компанияси халқаро миқёсда ривожланиш ва маҳсулотларни дунё бўйлаб экспорт қилиш бўйича фирма ва корпорациялар манфаатларини ҳимоя қилади. Жаҳондаги воқеалар билан боғлиқ истиқболларни ўрганиб чиқиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун кенг имкониятларни таклиф этади.

Компаниямиз Ўзбекистонни дунёга "Инновациялар мамлакати" ва иқтисодий фаровонлик ҳудуди сифатида танитишни истайди.

Ушбу мақсадда COVID-19 га қарши кураш доирасида мослаштирилган ва самарали ечимларни таклиф қилдик. Масалан, коронавирус намуналарини тасдиқлаш бўйича «UV-C» мосламалари шулар жумласидан. Қурилмани аэропорт, савдо маркази, темир йўл станциялари, умуман олганда касаллик тарқалиши ўчоғи бўлиши мумкин бўлган жойларда ишлатиш мумкин. Вирусларнинг ҳалок бўлишига эришиш ҳозирги вақтдаги устувор вазифамиздир.

Компаниямиз келажакда Ўзбекистонда туризм ва қурилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаларида бизнесни ривожлантиришга кўмаклашишни режалаштирган.

Мавзуга оид

Франция компанияси Тошкентда сув ва оқов...

1858 йилда ташкил этилган SUEZ компаниялар гуруҳи шаҳар сув таъминоти тизимларини бошқариш...

Япониянинг "Global Silk Road Inc." компа...

“Дунё” АА видеоинтервьюси шу мавзуга бағишланган....

Миср ОАВларида: “Ўзбек тили ХI-ХIII асрл...

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида ўзбек тили байрами куни муносабати билан ўтказилган т...

Сўнгги янгиликлар