Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Сентябрь/2020   Мустақилликка 29 йил

Германиялик журналист: "Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик тилайман!"


ФРАНКФУРТ-МАЙН, 4 сентябрь. /«Дунё» АА/. Германия Журналистлар уюшмаси аъзоси Татяна Хеккер ўзбек халқига мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ўз табригини юборди.

«Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек, бугунги кунда «Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари» ғояси республика ҳаётида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда. Бу Ўзбекистонда одамлар ҳаётини тубдан яхшилаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, инновацион ривожланиш йўлида муҳим қадамлар қўйилаётганига умид уйғотади.

Шунингдек, ўзбек халқи ижобий ўзгаришлар ташаббускори ва яратувчисига айланиб бораётгани, Ўзбекистон фуқаролари қаерда бўлишидан қатъи назар, қонун ва адолат кучини, ўз давлатлари ҳимоясида эканликларини ҳис этишлари мақтовга сазовор.

Афсуски, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз, Бухоро ва Сирдарё вилоятларидаги табиий офатлар ва техноген фалокатлар Ўзбекистон халқи учун жиддий синовга айланди. Аммо халқингиз бу офатларни кучли ва бирлашган ирода билан енгиб чиқди.

Немис журналисти сифатида COVID-19 га қарши халқаро даражадаги чора-тадбирлар, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари чет элга ишлаш ва ўқиш учун кетган, пандемия сабаб қийин вазиятга тушиб қолган ватандошларни қайтариш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишлар билан танишман. Хусусан, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан Германияда яшовчи мамлакат фуқароларига ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишларни мисол тариқасида келтириш мумкин.

Европалик экспертлар Ўзбекистон дунёдаги иқтисодий пасайиш кузатилмаган кам сонли мамлакатлардан бири эканини ва келгуси йилларда сезиларли ўсиш кутилаётганини қайд этмоқда. Албатта, бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлиги остида, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати хизматларидир.

Болалигимга Александр Неверовнинг "Тошкент - нон шаҳри" китобини, унда очликдан Марказий Осиёнинг узоқ шаҳарларига қочишга қарор қилган болалар ҳақида ўқиганда йиғлаганларим ҳамон ёдимда. Мен ҳеч қачон Ўзбекистонда бўлмаганман, аммо у ерда бўлишни доим орзу қиламан. Болалик кезларим ҳар ёзда бозордан сотиб олганимиз ўзбек қовунларининг мазаси ва таъмини соғинаман. Ва ўзбек оши ҳақида эса бир сўз дейиш кифоя, ҳаётимда бундан ҳам мазали бирор нима татиб кўрмаганман.

Ўзбекистонга боришни орзу қиламан. Кўкалдош мадрасаси, Тошкентдаги Жоме ва Тилла Шайх масжидларини кўришни ва ўзбек қишлоқларининг тор кўчаларида сайр қилишни, кўпкари ўйинларини томоша қилишни хоҳлайман.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай гўзал мамлакат аҳлини Ўзбекистон мустақиллиги байрами билан табриклайман!

Гўзал юртингизда доим тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин.

Қодир Аллоҳ Ўзбекистонни барча қийинчиликлардан асрасин!

Мавзуга оид

Япониялик санъаткор Ўзбекистон Мустақилл...

Шу кунларда Ўзбекистон халқи асосий байрам – давлатимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги кунини...

Санжай Пандей: Шавкат Мирзиёев бошчилиги...

Санжай Пандей: Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган 4 йил мустақил Ўзбекистоннинг янги ривожл...

Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳрид...

Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги уч поғонали йўл ўтказгич...

Сўнгги янгиликлар