Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Февраль/2020   Маданият

«Хива – Туркий дунё маданият пойтахти» логотипи тасдиқланди


ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. 2020 йилда Хива шаҳри «Туркий дунё маданият пойтахти» логотипи тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги манбасига таяниб.

Халқаро туркий маданият ташкилоти – Турксой доимий кенгашининг 37-мажлисида 2020 йилда Хива шаҳри «Туркий дунё маданият пойтахти», деб эълон қилинган эди.

Туркий дунё маданият пойтахти сифатида ҳар йили туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади. Хива шаҳрига бу мақомни бериш таклифи Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил сентябрь ойида Қирғизистонда ўтказилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VI саммитида билдирилган эди.

Мазкур мақом Турксой халқаро маданияти ташкилоти томонидан берилади. Ташкилот Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон иштирокида 1993 йил 12 июль куни ташкил топган. Ҳозирги кунда ушбу ташкилотга 6 та мамлакат аъзо. Унинг бош қароргоҳи эса Туркиянинг Анкара шаҳрида жойлашган.

Мавзуга оид

Испан ҳунармандлари Қўқондаги Халқаро ҳу...

Ўзбекистонда ўтказилаётган йирик халқаро тадбирлар мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, сармо...

Тошкент фотосуратлар уйида таниқли ижодк...

Тошкент фотосуратлар уйида таниқли ижодкор Ренате Графнинг фотосуратлар кўргазмаси очилди...

Театр ва кино соҳасида Туркия билан ҳамк...

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги эл...

Сўнгги янгиликлар