Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Иқтисодиёт

ИҲТ Савдо–саноат палатаси веб-саҳифаси Халқаро валюта жамғармасининг 2021 йилда Ўзбекистоннинг ривожланиш суръатларига оид башорати ҳақида ёзди


ТЕҲРОН, 17 май. /«Дунё» АА/.  Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг Савдо–саноат палатаси веб-саҳифасида “ХВЖ: Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги иқтисодий ўсиши қарийб 5 фоизни ташкил этади” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда хабар қилинишича, Халқаро валюта жамғармаси 2021 йил 25 январдан 17 февралга қадар экспертлар миссиясининг виртуал сафари якунлари бўйича баёнотини тарқатган. Баёнотда ёзилишича, COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган инқироз юмшаганидан сўнг Ўзбекистон барқарор иқтисодий ўсишга эришиш учун тизимли ислоҳотларни жадаллаштириши лозим бўлади.

Мақолада алоҳида таъкидланишича, COVID-19 пандемияси Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисодиётига нисбатан қисқа муддат салбий таъсирини кўрсатди, бу ҳукуматга “ўз вақтида ва қатъий” чоралар кўришга кўмаклашди. ХВЖ экспертларининг ҳисоблашларича, бу Ўзбекистоннинг 2020 йилда иқтисодиёт ижобий ўсишини намоён қилган кам сонли мамлакатлардан бири бўлишига кўмаклашди.

Мақолада ХВЖ ҳисоб-китобларича, Ўзбекистонда 2021 йил иқтисодий ўсиш қарийб 5 фоизни ташкил этиши башорат қилинган.  

Материалда, шунингдек, иқтисодиётнинг тикланиши кўп жиҳатдан вирусга қарши эмлаш жараёни қамровларига ҳамда Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари ривожланишига ҳам боғлиқ бўлиши қайд этилган.

Мавзуга оид

Хитой компанияси сармоявий лойиҳани амал...

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасида «Beijing Xinshiyuan T...

Россиянинг «Mагнит» супермаркетлар тармо...

Наманган вилояти ҳокимлигида россиялик ишбилармонлар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди....

«Ўзсаноатқурилишбанк» «ICBC Standard Ban...

«Ўзсаноатқурилишбанк» билан «ICBC Standard Bank PLC» ўртасида 100 миллион долларлик эквива...

Сўнгги янгиликлар