Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Индонезиядаги ватандошимиз: Асосий қонунимизда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилнинг мустаҳкамланиши бўйича таклиф барчамиз учун жуда муҳим

ЖАКАРТА, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқига Индонезияда истиқомат қилиб, “PT Aksi Visitama” компаниясида молиявий маслаҳатчи лавозимида фаолият юритиб келаётган ватандошимиз Ботиржон Раҳимов ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


– Аввало, давлатимиз раҳбари томонидан халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар даврида Асосий қонунимизни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотларни тўлақонли қўллаб-қувватлашимни таъкидламоқчиман.

Амалдаги конституциямиз қабул қилинганидан бери жамиятимизнинг фикрлаши ва дунё қараши тубдан ўзгаргани, инсоният илмий-технологик даврга қадам қўйгани ҳамда жаҳонда кескин трансформация жараёнлари ва рақобат кучайиб бораётган бир даврда ватанимиз ва фарзандларимиз келажаги тўғрисида ҳозир қайғуришимиз зарурлиги биз фуқароларнинг энг устувор вазифаларимиздан, деб ҳисоблайман.

Бу борада, Президентимизнинг шахсий ҳаёт даҳлсизлиги ва унинг кафолатлари айнан Конституция даражасида мустаҳкамланиши зарурлиги тўғрисидаги фикри ҳамда Асосий қонунимизда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилни мустаҳкамлаш бўйича таклифини Ўзбекистон фуқароси сифатида жуда муҳим, деб биламан.

Хорижда истиқомат қилиб келаётган ўзбекистонлик сифатида мен шуни айта оламанки, сўнгги йилларда давлатимиз томонидан бизга кўрсатилаётган муносабат ҳақиқатда бутунлай ўзгарди. Хусусан, мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги ушбу катта жараёнда хориждаги ватандошлар фикр-мулоҳазалари инобатга олинаётганининг ўзи бизга улкан мамнуният бағишлайди. Конституциявий ислоҳотларга ҳиссамизни қўшиш имконияти берилганидан миннатдормиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан н...

Кеча мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ходимлари Ташқи меҳнат миграция...

БААдаги ватандошлар: Давлатимиз раҳбари ...

БАА да меҳнат қилаётган ватандошларимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ...

Хитойдаги ватандошимиз: Ватанимиз Бош қо...

Пекиндаги “Beanstalk International Bilingual School” мактаби инглиз тили ўқитувчиси Саид А...

Сўнгги янгиликлар