Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Декабрь/2020   Долзарб

Лилия Якупова: Конституция — Ўзбекистон ҳуқуқий тизимининг асоси


БАНГКОК, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Таиланддаги сайёҳлик агентликларидан бирида фаолият олиб бораётган юртдошимиз Лилия Якупова «Конституция менинг ҳаётимда» акцияси саволларига жавоб берди.

— Конституция сиз учун нимани англатади?

— Конституция мен учун кўп миллатли халқимиз, адолатнинг рамзи ва кафолати, мамлакат барқарорлиги ва тараққиётининг асосидир. Конституция Ўзбекистоннинг барча ҳуқуқий тизимининг «ядроси» бўлиб, бошқа қонунларнинг мазмунини белгилайди.

— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

— Конституция ҳар қандай давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, фуқаролардан ҳурматни талаб қилади. Ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлашдан ташқари, у бурч ва мажбуриятларни тартибга солади. Шунингдек, ҳар бир инсонни маърифатли бўлишга ундайди. Ахир бу унинг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишнинг ягона усули.

Мен ҳозирга қадар  ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилишимга тўғри келган ҳолатга тушмаганман. Бунинг учун жиддий сабаблар бўлмаган. Дарвоқе, бу ҳам мамлакатимизнинг Асосий Қонуни тўлиқ ишлаётганидан далолатдир.

— Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий принциплардан фойдаланасизми?

— Конституциявий тамойиллар - бу мамлакат Конституциясида бевосита ёки билвосита мавжуд бўлган, умуман қонунларнинг қўлланилишини белгилайдиган қадриятлардир.

Масалан, Меҳнат ҳуқуқининг конституциявий тамойиллари. Мен, Ўзбекистоннинг бошқа ҳар бир фуқароси сингари, ўз ишимни, шунингдек, касб ва фаолият турини танлашда эркинман. Бу, менинг фикримча, ҳар қандай жамият ривожланишининг асосий тамойилидир. Ва мен ушбу ҳуқуқ ва эркинликдан тўлиқ фойдаланаётганимдан хурсандман.

— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

— Конституция куни мамлакатимиздаги энг муҳим байрамлардан бири. Бош қомусимиз қабул қилинганига 28 йил тўлмоқда. Бизда Бош қомусимиз учун фахрланадиган жиҳатлар жуда кўп. Халқимиз тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшамоқда, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривож топмоқда, жамиятимиз порлоқ истиқбол сари интилмоқда... Бу жуда кўп нарсани англатади!

Конституция куни қаерда бўлишимиздан қатъи назар, Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун байрам. Масалан, мен ва Таиланддаги ватандошларимиз анъанавий тарзда ушбу байрамни Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонасида нишонлаймиз. Барчамиз Президентимизнинг тантанали йиғилишдаги нутқини томоша қиламиз. Фикр алмашамиз, келажак режаларини тузамиз. Юртимизга тинчлик ва янада равнақ тилаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, мен барча Ўзбекистон фуқароларига соғлиқ, тотувлик ва фаровонлик тилайман!

Мавзуга оид

Афғонистон халқи Президент Шавкат Мирзиё...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан ...

Ўзбекистон халқига Наврўз табриги...

Авваламбор, барчангизни, кўп миллатли бутун халқимизни жонажон Ўзбекистонимизга кириб келг...

Элшод Расулов: Конституция — ҳуқуқларим ...

Мамлакатимизнинг Асосий қонуни — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг...

Сўнгги янгиликлар