Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Мамлакатимиз Хитойнинг Хунань провинциясида бўлиб ўтадиган "Очиқ ҳамкорлик, яшил ва соғлом ривожланиш" мавзусидаги инвестиция форуми ва савдо ярмаркасига таклиф қилинди

ГУАНЧЖОУ, 30 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги (Хитой) Бош консуллиги дипломатлари амалий сафар билан Хунань провинциясида бўлишиб, ХХР Тижорат вазирлиги ва Хитой халқаро савдони рағбатлантириш маркази ҳудудий департаментининг раҳбарлари билан савдо-иқтисодий,  экспорт, инвестиция ва туризм соҳаларидаги ўзаро алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тижорат департаменти бош директори ўринбосари Гуо Нин хоним билан бўлиб ўтган учрашувда томонларнинг иқтисодий ва саноат кооперацияси соҳасида катта имкониятлари борлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Бош консул мамлакатимизда муваффақиятли бизнесни бошлаш ва хорижий инвестициялар киритиш учун яратилган қулай имкониятлар, малакали ишчи кучи, Марказий Осиё, Афғонистон бозорларига чиқиш учун қулай транспорт инфраструктураси ва МДҲ мамлакатлари бозорларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан киришда божхона тўловлари олинмаслиги тўғрисидаги маълумотларни ўртоқлашди.

Гуо Нин ташриф ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар учун мамлакатимиз Бош консуллигига миннатдорлик билдирар экан, провинция савдо ва иқтисодиёт йўналишида катта имкониятларга эга эканлигини айтди. Маълум қилинганидек, провинциядаги мавжуд 10 та миллий иқтисодий ва технологик ривожланиш ҳудудларида асосан асбоб-ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқарилади. 2022 йил якуни бўйича провинциянинг ташқи савдоси 705,8 млрд. юан (101 млрд.долл), тўғридан тўғри инвестициялар эса 3,5 млрд.долларни ташкил этгани ҳам билдирилди.  

Гуо Нин хоним Ривожланиш дастурига асосан, жорий йил 20-23 октябрь кунлари провинцияда "Очиқ ҳамкорлик, яшил ва соғлом ривожланиш" мавзусида йирик инвестиция форуми ва савдо ярмаркаси бўлиб ўтишини маълум қилар экан, Ўзбекистон томонини ушбу тадбирда иштирок этишга таклиф қилди.

Хитой халқаро савдони рағбатлантириш марказининг ҳудудий департаментида (CCPIT Hunan) бўлиб ўтган учрашувда асосан тадбиркорлар ва бизнес вакиллари иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон вакили Хитой томонига мамлакатимиз тадбиркорлари ишлаб чиқараётган юқори сифатли, экологик тоза маҳсулотларни Хунань провинцияси бозорига етказиб бериш бўйича таклифларни ўртоқлашди.

CCPIT Hunan раиси ўринбосари Фу Данжу ўз ташкилоти ўзбекистонлик тадбиркорлар ва провинциянинг бизнес вакиллари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва CCPIT Hunan ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатимиз бой сайёҳлик салоҳияти билан таништириш мақсадида Фу Данжу ва провинциянинг ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонга таклиф этилди. 

Мавзуга оид

Хитойдаги ватандошимиз: Ватанимиз Бош қо...

Пекиндаги “Beanstalk International Bilingual School” мактаби инглиз тили ўқитувчиси Саид А...

Сингапурдан муносабат: Конституциявий ис...

Руди Фанг, Ўзбекистон-Сингапур туризмни ривожлантириш маркази раҳбари, «CASEA» Маркази...

Малайзиядаги ватандош: Барча ватандошлар...

Фарходбек Охунжонов, Малайзия миллий энергетика университети талабаси...

Сўнгги янгиликлар