Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   ТИВ янгиликлари

«Марказий Осиё — Хитой» иккинчи вазирлар учрашувига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов  Хитойнинг Шэньси провинциясида май ойининг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё — Хитой» иккинчи  вазирлар учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган вазирликлараро мажлисда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Хитой томони раислигида ўтказилган мажлисда, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон  ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари қатнашди.

 Онлайн-мулоқотда яқинда бўлиб ўтадиган вазирлар учрашувининг кун тартиби, дастури ва якуний ҳужжатлари лойиҳалари, анжуманнинг ташкилий-протокол ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.

«Марказий Осиё — Хитой» биринчи вазирлар учрашуви  ўтган йил 16 июль куни  онлайн шаклда бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов  бошчилигидаги  делегация  иштирок этган.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлиги Оҳангароннинг 8 ми...

Республика раҳбариятининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Оҳан...

Ташқи ишлар вазири ТИВ ҳузуридаги Таржим...

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тар...

Комил Рашидов ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқарм...

Бунга қадар Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ...

Сўнгги янгиликлар