Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Сентябрь/2020   Жамият

Миср ОАВ: Ўзбекистонда 2 сентябрь куни Биринчи Президент Ислом Каримов хотираси ёд этилади

ҚОҲИРА, 6 сентябрь. /“Дунё” АА/. Журналист Фотима Бадавий томонидан ёзилган ушбу сарлавҳа остидаги мақола Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” (Кун хабари) газетасида нашр этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда таъкидланишича, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига биноан, Ўзбекистонда 2 сентябрь куни Биринчи Президент Ислом Каримов хотираси куни сифатида ёд этилади. Бу қарордан мақсад аҳоли ва ёз авлодни мамлакат тарихи ва марҳум Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хизматлари билан таништиришдир.

Мақола муаллифи Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқимизнинг беқиёс жасорати ва матонати билан Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги асрий орзумизни амалда таъминлаган оламшумул воқеадир”, деган фикрларини келтиради.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида марҳум Биринчи Президент руҳига Қуръон тиловат этилгани алоҳида таъкидланган.

“Ўзбекистон халқи марҳум  Президент Ватанни Мустақиллик сари  бошлаганини ва барча саъй-ҳаракатлари унинг ривожи ҳамда равнақи йўлида бўлганини  доим ёдда тутади”, деб ёзади Ф.Бадавий ўз мақоласи якунида.

Мавзуга оид

15 июлдан бошлаб Россия чет элдан келган...

Шу йилнинг 15 июлдан бошлаб Россияга кирувчи хорижий фуқаролар чегара-постларида коронавир...

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн ...

Жорий йилнинг 12-13 август кунлари "Ёшлар 2020: Глобал ҳамжиҳатлик, барқарор ривожланиш ва...

Ширин Маматова: Мен учун 2020 йилнинг эн...

Таниқли опера хонандаси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Ширин Маматова яқинлашаётган Янги йил ба...

Сўнгги янгиликлар