Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Декабрь/2020   Долзарб

Нажмиддин Раззақов: Конституция—ҳуқуқ ва эркинликларимиз мажмуи


АНҚАРА, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ҳўжатепа университети талабаси, ватандошимиз Нажмиддин Раззоқов «Конституция менинг ҳаётимда» акцияси саволларига жавоб йўлади.

 — Конституция сиз учун нимани англатади?

— Конституция  мен учун давлатимнинг асосий қонуни, ҳуқуқ ва бурчларим мажмуидир. У давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб берувчи қомусий қонун.

— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми?

—Албатта, биламан. Ўз ҳуқуқларимни билганлигим туфайли мен ҳар доим ҳуқуқимни талаб эта оламан. Менинг фикримча, ҳар бир киши ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши шарт. Шундагина, фуқаролик жамияти юксак савияга чиқади.

— Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий принциплардан фойдаланасизми?

— Конституциявий принциплардан кенг фойдаланаман. Мисол учун мен чет элга ўқиш келганлигим сабаб, таълим олиш ҳуқуқи, суверен давлат фуқаросининг хорижда ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши каби тамойиллардан бевосита фойдаланиб келмоқдаман. Яқинда ҳужжатларим бўйича саволларим туғилганда элчихонага мурожат қилдим. У ерда менга ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳам менинг Конституциявий ҳуқуқларимдан бири экани тушунтирилди.

— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

— Конституция мен учун халқ тафаккури ва ижодининг маҳсулидир. Конституция куни мен учун ҳам байрам. Ҳар йили декабрнинг биринчи ҳафтасида байрам тадбирларида фаол қатнашаман.

Мавзуга оид

«UNWTO» Европа минтақавий комиссияси йиғ...

Самарқанд шаҳрида БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Европа минтақавий комиссиясинин...

Ўзбекистоннинг ИҲКга сайлангани халқаро ...

Қувайтнинг инглиз тилидаги етакчи янгиликлар портали - «The Times» саҳифаларида Ўзбекистон...

Туркиялик эксперт: Ўзбекистон Президенти...

БМТ Цивилизациялар альянси бўйича Туркия миллий мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси, тарих фан...

Сўнгги янгиликлар