Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Январь/2021   Ватандошларимиз

Озарбайжонда 14 январь — Ватан ҳимоячилар куни ватандошлар иштирокида нишонланди


БОКУ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимиз элчихонаси томонидан Озарбайжонда истиқомат қилаётган ва иш фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз ҳамда талабаларимиз иштирокида 14 январь — Ватан ҳимоячилар кунига бағишланган онлайн байрам тадбири ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ривожланиш босқичлари, мустақиллик йилларида мудофаа тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари ҳақида тақдимот ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ҳарбий соҳасини ривожлантириш бўйича вазифаларнинг амалдаги ижроси тўғрисида айтиб ўтилди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан соҳага оид қабул қилинган қарорлар қисқа давр ичида миллий армиямизнинг жанговар шайлиги, мамлакат мудофаа қобилиятининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилаётгани таъкидланди.

Онлайн-мулоқотда сўзга чиққан ватандошларимиз бугунги кундаги глобал ахборот маконидаги қарама-қаршиликлар, айниқса ёш авлоднинг онги ва қалби учун курашнинг кучайиши шароитида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиянинг ўрни ва аҳамияти ортиб бораётганлиги билдирди.

Мавзуга оид

Менинг байроғим - менинг шарафим ва ғуру...

Азиза Содиқова «Young Euro Classic» халқаро танлови лауреати, Германия маданият вазирлигин...

Ўзбекистон ва Туркия реставраторлари таж...

Туркия Республикасининг “GURSOY GROUP” компанияси таклифига асосан Ўзбекистондан 12 кишили...

Ўзбекистон элчихонаси Туркияда бўлиб тур...

COVID-19 касаллигига чалиниш ҳоллари кўпайиб кетгани сабабли Туркия ҳудудида 31 декабрдан ...

Сўнгги янгиликлар