Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Таълим

Ўзбек тили фани ўқитувчиси "МДҲнинг энг яхши ёш олими-2021" халқаро танловида ғолиб бўлди


ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 19-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Файзулло Яҳёев Нурсултон (Қозоғиcтон) шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш олими - 2021" халқаро танловида филология йўналишида биринчи ўринга лойиқ кўрилиб, олтин медаль билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Халқ таълими вазирлиги маълумотига таяниб.

Файзулло Яҳёев мактабда ўқувчиларга сабоқ бериш билан бир қаторда Ўзбекистон Миллий университетининг 2-курс магистранти.

ЎзМУ адабиётшунослик кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Болтабоев илмий раҳбарлигида "ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек навоийшунослиги масалалари (Тўхтасин Жалолов илмий мероси мисолида) мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Файзуллонинг 100 дан ошиқ илмий-публицистик мақола ва тезислари республика ва халқаро миқёсдаги нашрларда эълон қилинган, тўпламларга киритилган. У республика Ёш олимлар кенгаши аъзоси.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Япония олий ўқув юртлари ф...

Бугун Тошкент фармацевтика институтида (ТФИ) Япониянинг Iryo Sosei университети билан ҳамк...

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ну...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ўзбекистон давлат консерваториясини...

АҚШ Глобал медиа бўйича агентлиги 10-13 ...

АҚШнинг Глобал медиа бўйича агентлиги (USAGM) 10-13 март кунлари Тошкент шаҳрида республик...

Сўнгги янгиликлар