Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Май/2020   Сиёсат

Ўзбекистон — Малайзия: парламентлараро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда


ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов билан Малайзия парламенти вакиллик палатаси Спикери ўринбосари Моҳд Рашид бин Ҳасан ўртасида онлайн музокара бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.

Суҳбатда, Ўзбекистон Жануби-Шарқий Осиёдаги асосий ва узоқ муддатли ҳамкорлардан бири ҳисобланган Малайзия билан ҳар томонлама фаол ҳамда самарали мулоқотни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди.

Тадбирда ўзаро ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаш, фойдали савдо-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар алоқаларни йўлга қўйиш натижалари ҳақида фикр алмашилди. Ўзаро манфаатли масалаларда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда иштирок этиш учун 2019 йилда Спикер ўринбосари раҳбарлигидаги Малайзия парламенти делегацияси мамлакатимизга ташриф буюргани алоҳида қайд этиб ўтилди.

Онлайн учрашув чоғида Малайзия парламентидаги «Малайзия — Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи фаолияти эътироф этилди. Қонунчилик палатасида ҳам шу каби гуруҳ ишини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилаётгани қайд этилди. Мазкур парламент механизми мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Тадбирда «инсон ўлчови», шу жумладан, фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш, фуқаролар асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Малайзияда коронавирус глобал таҳдидига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот алмашилди. Касалликка қарши курашиш ва пандемиянинг салбий оқибатларини бартараф этишда парламентнинг ўрнига тўхталиб ўтилди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларга пандемиянинг салбий таъсир этишига йўл қўймаслик мақсадида ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигига урғу берилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсат кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашилди.

Парламент вакиллари кенг кўламли ҳамкорликни фаол ривожлантириш, Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ўзаро содиқ эканликларини тасдиқлашди.

 

Мавзуга оид

Миср элчиси: Мен дўст ўзбек халқи ва Ўзб...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган Миср Ара...

Ўзбекистон Президенти: Она ва бола соғли...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда:...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Вашингтонд...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 18 но...

Сўнгги янгиликлар