Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Октабрь/2020   Долзарб

Ўзбекистон халқаро форматда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшади — Бельгия Сенати раисининг биринчи ўринбосари


БРЮССЕЛЬ, 15 октября. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгия Сенати раисининг биринчи ўринбосари, парламентлараро гуруҳлар раҳбари вазифасини бажарувчи Андреас Грифруа билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

А.Грифруа Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги ҳамкорлик даражасига ижобий баҳо бериб, парламентлараро алоқаларни кучайтириш ва икки томонлама тадбирларни янада фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Бельгия Сенати вакили Парламентлараро иттифоқ раиси лавозимига кўрсатилган Ўзбекистон номзоди Ташкилот ассамблеяси делегатлари томонидан жорий йил ноябрь ойи бошида маъқулланишига умид билдирди.

У Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани муносабати билан мамнунлик изҳор қилди ва мамлакат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга халқаро форматда муносиб ҳисса қўшишига ишонишини таъкидлади.

Мавзуга оид

Банклар фаолиятининг барқарорлигини таъм...

Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор иш...

«Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон» кўп томонлам...

Афғонистонни иқтисодий қайта тиклаш масалалари, транспорт, энергетика, савдо...

Люксембург бизнес газетаси Ўзбекистоннин...

Европада ҳозирги пайтда пандемия оқибатларидан кўп зарар кўраётган мамлакатлар бошқа давл...

Сўнгги янгиликлар