Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Декабрь/2020   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон «Хэнань провинцияси–Марказий Осиё мамлакатлари» қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича биринчи халқаро форумида қатнашди


ПЕКИН, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Бахтиёр Саидов Чжэнчжоу шаҳрида бўлиб ўтган «Хэнань провинцияси–Марказий Осиё мамлакатлари» қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича биринчи халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Ушбу Форум Хэнань провинциясининг Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги савдо-сотиқ ҳамда сармоявий ҳамкорлик учун қулай муҳитни яратишга кўмаклашиш нуқтаи назаридан ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қиладиган муҳим майдон ҳисобланади.

Тадбир чоғида ХХР Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги, Хитой қишлоқ хўжалиги академияси, Хитой инженерлик академияси, Хэнань қишлоқ хўжалик университетининг юқори мартабали вакиллари, Марказий Осиё мамлакатлари дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари ва бошқаларнинг нутқлари тингланди.

Форумнинг очилиши маросимида сўзга чиққан Хэнань провинцияси губернаторининг ўринбосари Хо Цзиньхуа минтақа қишлоқ хўжалиги, транспорт, сайёҳлик, илмий-техникавий ишланмалар соҳаларида улкан салоҳиятга эга эканини қайд этар экан, анжуманнинг барча  қатнашчиларини фаол ҳамкорликка чақирди.

Ўзбекистон элчиси ўз нутқида мамлакатимизда аграр жабҳа рақобатбардошлигини ошириш, соҳага хорижий сармояларни жалб этиш, инновация, энергияни тежовчи технологияларни тадбиқ этиш, қишлоқ хўжалигида янги қўшимча қиймат занжирларини яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан боғлиқ атрофлича маълумотларни тадбир қатнашчиларининг эътиборига ҳавола этди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик йўналишида Хэнань провинцияси алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, фавмацевтика, қурилиш саноати, энергетика, автобус етказиб бериш  ва бошқа соҳаларда бу провинциянинг қатор компаниялари муваффақият билан фаолият юритмоқда.

Тадбир доирасида мамлакатимизда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан Хитойнинг етакчи компания ва корхоналари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Жумладан, Хэнань қишлоқ хўжалик университети ректори Чжан Гайпин билан мазкур олий ўқув юртида био- ва генлар инженерияси, ақлли технологияларни қўллаш, уруғчилик, сув ва энергияни тежайдиган технологияларни ривожлантириш ва бошқа йўналишларда ўзбек талабалари ҳамда мутахассисларининг таълим олиши ва малака ошириши соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.  

Учрашув якунлари бўйича Хэнань қишлоқ хўжалик университетида 10 нафар ўзбекистонлик талабанинг таҳсил олиши учун грант ажратилиши юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Тошкент ва Исломобод ўртасида чартер рей...

Ўзбекистон элчихонаси Покистоннинг «Serene Air» авиакомпаниясининг тижорат ишлари бўйича б...

Япониядан муносабат: иқтисодий ривожлани...

Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти томон...

Ўзбекистон ва Исроил вакиллари ахборот т...

Мамлакатимизнинг Тель-Авивдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазир...

Сўнгги янгиликлар