Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Сентябрь/2020   Мустақилликка 29 йил

Ўзбекистон кўп қиррали сиёсати ва ташқи сиёсатда янги концепциялар қабул қилиши туфайли қатор мамлакатлар учун стратегик шерикка айланди — украиналик экспертлар


КИEВ, 8 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар ва ютуқларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Украинанинг таниқли сиёсатшунос ва жамоат арбоблари иштирок этди.

 Анжуман аввалида давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимда эълон қилинган ислоҳотлар ва иқтисодиётнинг барча соҳалари, хусусан, бошқарув тизимини янада ислоҳ қилиш стратегияси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Иштирокчилар Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда эришган ютуқларини юқори баҳолади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотаётгани, уларнинг амалга оширилиши мамлакатда ривожланишни янги инновацион ва саноат даражасига олиб чиқиши таъкидланди.

Давра суҳбати иштирокчилари ўзгаришлар, иқтисодиётни модернизация қилиш ва либераллаштириш Ўзбекистонда бизнес юритиш ҳамда сармоя киритиш учун қулай шароит яратгани ноёб тажриба ва бошқа мамлакатлар учун намуна, деган фикрни билдирди.

Украинанинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Юрий Савченконинг фикрича, «Ўзбекистон раҳбариятининг оқилона сиёсати қисқа вақт ичида қўшни давлатлар билан барча баҳсли масалаларни ҳал қилиш ва минтақада барқарорликка эришиш мумкинлигини кўрсатди».

У Ўзбекистон томонининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратди. Бу Тошкентни халқаро муносабатларнинг мутлақо янги даражасига олиб чиқади ва унга минтақада муҳим ўрин тутувчи давлат мақомини беришини қайд этди.

Мулоқотда, шунингдек, кўп қиррали ташқи сиёсатда янги концепциялар қабул қилиниши туфайли Ўзбекистон кўплаб хорижий давлатлар, шу жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари учун стратегик шерикка айлангани, улар мамлакат раҳбарининг кўплаб ташаббусларини қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.

Экспертларнинг таъкидлашича, Украина Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор ва мамлакатлар ўртасида фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд.

Украина Миллий биоресурслар ва табиатни бошқариш университети профессори, сиёсий фанлар доктори Валентин Якушик Ўзбекистон тинчлик ва барқарорликни сақлашга муваффақ бўлгани ва унинг дунё миқёсида душманлари йўқлиги ҳақида таъкидлади. Мувозанатли ташқи сиёсат туфайли барча қарорлар мустақил ва ташқи таъсирларсиз қабул қилинаётганини билдирди.

— Давлат ўз халқининг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлашга қодир, — деди эксперт. — Мамлакатни тарк этган фуқаролар Ватанга қайтишга ва орттирган хорижий тажрибани мамлакат фаровонлиги йўлида қўллашга интилмоқда.

«Адастра» таҳлилий маркази мутахассиси Виктор Кравацкий Ўзбекистон ривожланишини қизиқиш билан кузатаётганини, эришилган муваффақият даражаси, айниқса, иқтисодий соҳадаги юксалишлар катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, мисли кўрилмаган чора-тадбирлар ва янги ёндашувлар туфайли мамлакатимиз пандемия шароитига қарамасдан кўплаб мамлакатлар билан маҳсулот айирбошлаш даражасини сақлай олди ва айрим йўналишларда иқтисодий кўрсаткичлар ўсишини таъминлашга эришди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ҳамкорликда янги йўналишлар излаш, тажриба алмашиш имконини берувчи муҳокамаларни мунтазам равишда ўтказишга келишиб олди.

Мавзуга оид

Украинада таҳсил олаётган ўзбекистонлик ...

Шу кунларда бутун Ўзбекистон аҳли энг муҳим сана сифатида тарих зарварақларига олтин ҳарфл...

Язгули Маммедов: Туркманистон – Ўзбекист...

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида «Дунё» АА мухбири Туркманистоннинг Ўзбе...

Туркий маданият халқаро ташкилоти номида...

Туркий маданият халқаро ташкилоти – ТЮРКСОЙ Бош котиби Дусейн КАСЕИНОВ ...

Сўнгги янгиликлар