Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Август/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон Президентининг "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" халқаро конференциясидаги нутқи қирғиз тилига таржима қилинди


БИШКЕК, 19 август. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон элчиси Хуршид Мирзоҳидов томонидан Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Дипломатия академиясида брифинг ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” мухбири.

Тадбирга Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий стратегик тадқиқотлар институти вакиллари, академия илмий-педагогик ходимлари, таниқли олимлар, дипломатлар, сиёсатшунослар, экспертлар, ўзбек жамоатчилиги фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди.

К.Дикамбоев номидаги Дипломатия академияси ректори Чинара Адамқулова икки мамлакат ўртасида 1993 йил 16 февраль куни дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан буён ўзаро ҳамкорликда эришилган натижалар ҳақида сўз юритди. Унинг фикрича, жорий йил март ойида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тобора жадал ривожланаётган икки томонлама муносабатларга янги туртки берди. У икки давлат раҳбарлари ўртасида яқин ва конструктив алоқалар ўрнатилганини алоҳида қайд этди.

Хуршид Мирзоҳидов мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 30 йиллик санасини Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида давлатимиз учун тарихий аҳамиятга эга бўлган изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар билан кутиб олаётганини таъкидлади.

Бугун Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилгани эътироф этилди. Шу нуқтаи назардан, давлатлар ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация қабул қилинган 2017 йил бурилиш даври бўлгани, ушбу ҳужжат 1996 йилда имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномасини янада юқори поғонага кўтаргани қайд этилди.

Элчи Ўзбекистонда бу йил ўтказиладиган Президент сайлови мавзусига алоҳида тўхталар экан, анжуман иштирокчилари эътиборини навбатдаги сайлов жараёнини аввалгиларидан тубдан ажратиб турадиган айрим жиҳатларга қаратди. Авваламбор, 2021 йилги Президент сайлови дунёнинг исталган ўлкасида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг хоҳиш-иродасини ифода этиш имкониятни сезиларли даражада кенгайтирган янги сайлов қонунчилигига биноан ўтказилмоқда. Жорий сайловнинг энг муҳим вазифаларидан бири – бу ҳар бир сайловчини қамраб олишдир.

Брифингда Ўзбекистон зиммасига Марказий Осиёнинг энг қудратли иқтисодиёти ва катта меҳнат ресурсларига эга давлат сифатида алоҳида роль юклангани таъкидланди. Ҳозирда минтақада кечаётган барча интеграцион жараёнларда Тошкент фаол қаигҳнашмоқда.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Президентининг жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар"  мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқининг қирғиз тилига таржима қилинган матни тақдим этилди.

Ўзбекистон элчиси брифинги Қирғизистон марказий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Мавзуга оид

Қирғизистоннинг Ақси туманида кучли сел ...

Кеча Қирғизистонинг Жалолобод вилояти Ақси туманида содир бўлган куч сел оқибатида 6 киши...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбе ша...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 30 март куни «Осиё юраги – Истанбул жараё...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркманист...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрига амалий ташрифи давомида бу...

Сўнгги янгиликлар