Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари "Ўзбекистон-Ҳиндистон: стратегик шерикликнинг янги уфқларини кашф қилиш" вебинарида қатнашди


ТОШКЕНТ, 19 октябрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган "Ўзбекистон-Ҳиндистон: стратегик шерикликнинг янги уфқларини кашф қилиш" мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбир мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси ва Ҳиндистоннинг "Вивекананда халқаро жамғармаси " таҳлил маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари тадбир иштирокчиларига мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон-Ҳиндистон кўп қиррали ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот тақдим қилди.

“Вивекананда халқаро жамғармаси” маркази директори А.Гупта Ўзбекистоннинг икки томонлама ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш бўйича ташаббусларини юқори баҳолади.

Томонлар 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси натижаларини ижобий баҳолаб, икки мамлакат илмий-таҳлил марказлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифларни кўриб чиқди.

Анжуманда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Европа ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бў...

Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ юридик хи...

Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланг...

Ўзбекистон ва Қатар Ташқи ишлар вазирлик...

Бугун Ўзбекистон ва Қатар Ташқи ишлар вазирликларининг ҳуқуқий бошқармалари ўртасида икки ...

Сўнгги янгиликлар