Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Март/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон тўқимачилик ва газлама маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Москвада "Интергазлама 2021. Баҳор" халқаро кўргазмасида қатнашди


МОСКВА, 8 март. /"Дунё" АА/. Москва шаҳрида “Союзлегпром” ва “Экспоцентр” томонидан Россия савдо-саноат палатаси, Саноат ва савдо вазирлиги, Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган "Интергазлама 2021. Баҳор" 9-халқаро газлама ва тўқимачилик материаллари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги кўмагида мамлакатимизнинг эксклюзив миллий стенди ташкил этилди. Унда «Bukhara Brilliant Silк», «Barkas Teks», «Group Impex Textile», «Khantex Group», «Prodenim», «Фабрика Orange Textile Profi», «Samarkand Euro Asia Textile», «Ark Eko Tekstil», «Sanfa Leather», «Asian Furs» компаниялари маҳсулотлари тақдим қилинди.

Кўргазма доирасида "Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати: россиялик тадбиркорлар ва Ўзбекистон корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари" мавзусида бизнес-конференция ташкил этилди. Анжуманда Ўзбекистон элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Шоҳрух Ғуломов, "Союзлегпром" президенти Андрей Разбродин, Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари вакиллари сўзга чиқди.

Мавзуга оид

Ўзбек компанияси томонидан ишлаб чиқарил...

Мамлакатимизнинг Римдаги элчихонаси томонидан «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон ва Италия...

Эрон компанияси Фарғонада йирик кимёвий ...

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Эроннинг “Gharavi Chemical Industries Group” компа...

Пекинда Европа-Америка савдо-саноат пала...

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Европа-Америка савдо-саноат палатасининг (European A...

Сўнгги янгиликлар