Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Январь/2021   Жамият

Ўзбекистонда 30 июль — Халқлар дўстлиги куни сифатида белгиланиши мумкин


ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Парламентнинг қуйи палатаси маълумотига кўра, Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш масалалари устувор вазифа сифатида белгиланган.

Шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 15 ноябрдаги фармони билан Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси ҳамда уни 2019-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Ушбу Концепция ва “Йўл харитаси”нинг ижросини мувофиқлаштириш ишлари Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан амалга оширилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан мамлакатимизда 30 июль — Халқлар дўстлиги куни сифатида нишонланиши белгиланяпти. Халқлар дўстлиги кунини байрам қилишдан асосий мақсад — инсонлар, халқлар, давлатлар – умуман олганда жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Мавзуга оид

«Ислом Каримов сиймоси амалий санъат ас...

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида жорий йил 25-30 январь к...

Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтиш ...

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия ...

Ширин Маматова: Мен учун 2020 йилнинг эн...

Таниқли опера хонандаси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Ширин Маматова яқинлашаётган Янги йил ба...

Сўнгги янгиликлар