Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Май/2020   Илм-фан

Ўзбекистонда “Эрасмус +” ҳафталиги бошланади

ТОШКЕНТ, 10 май. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 11-15 май кунлари Ўзбекистонда “Эрасмус +” ҳафталиги бошланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манбасига асосланиб.


“Эрасмус +” ҳафталиги доирасида Европанинг нуфузли университетларида таҳсил олиш, малака ошириш юзасидан берилган долзарб саволларга жавоб қайтарилади. Лойиҳа доирасида эълон қилинаётган грантлар ва алмашинув дастурлари ҳақида маълумот берилади.

Барча тадбирлар Ўзбекистондаги “Эрасмус+” миллий офисининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамда “ZOOM” платформасида онлайн тарзда ўтказилади.

Ўзбекистондаги “Эрасмус+” миллий офиси, Олий таълим бўйича экспертлар Миллий гуруҳи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ушбу ҳафталик ташкилотчиларидир.

Мавзуга оид

Ўзбек академигининг меҳнат муносабатлари...

Ана шу жараёнларни ўз кўзи билан кўриб, уларда бевосита иштирок этиб, бошқалардан кўра хол...

Марказий Осиё давлатлари ва Оксфорд унив...

Оксфорд университети ва Ўзбекистон Фанлар академияси Буюк Британия университетининг Марказ...

Тошкент шаҳридаги Амити университетида к...

Ушбу тизим Ўзбекистонда биринчи марта жорий қилиниб, Тошкент шаҳридаги Амити университетид...

Сўнгги янгиликлар