Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Ўзбекистонда ўтказилган Президент сайловида Шавкат Мирзиёев ишончли ғалабага эришди – Ҳиндистон матбуоти


ДЕҲЛИ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистон матбуоти 24 октябрь куни Ўзбекистонда ўтказилган Президент сайлови натижаларига бағишланган мақолаларни чоп этишда давом этмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Ислоҳотчи Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ғалаба қозонди” сарлавҳаси остида “International Affairs Review” онлайн-нашрида эълон қилинган материалда Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълумотига таяниб Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод этиб кўрсатилган Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп – 80,1 фоиз овозини тўплаб, ишончли ғалаба қозонгани таъкидланган.

Мақолада, шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисова 6,6 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллагани, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров 5,5 фоиз, Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Обломурадов – 4,1 фоиз ва “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимов 3,4 фоиз сайловчилар овозини тўплашга муваффақ бўлгани маълум қилинган.

Ҳинд нашри МСК раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг “Бешта сиёсий партия ва уларнинг номзодлари ўртасида реал рақобат муҳитида ўтган Президент сайлови Ўзбекистонда эркинлик ва демократия амалда мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин намойишидир!”, деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Мавзуга оид

Ватандошларимиз Германиянинг Ҳалле шаҳри...

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишида халқ дипломатиясининг ўрн...

Озарбайжон олий таълим муассасаларида та...

Ўзбекистон элчихонасида Озарбайжон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандош тал...

Эронда ватандошлар билан учрашув долзарб...

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси томонидан мазкур мамлакатда вақтинча истиқомат қилаётга...

Сўнгги янгиликлар