Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Медиа

Ўзбекистоннинг «GSP+» бенефициар мақомини олиши Хитой ОАВ диққат марказида


ПEКИН, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Хитойнинг «Жэньминь Жибао»  газетаси электрон порталида «Ўзбекистон «GSP+» тизими бўйича Европа Иттифоқига божсиз экспорт қилишда имтиёзлар олади» сарлавҳали материал чоп этилди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

Мақола Европа Иттифоқи имтиёзлар махсус тизимининг Ўзбекистон учун ҳам амал қила бошлаганига бағишланган.

Нашрда «GSP+» имтиёзлар тизимининг Ўзбекистонга нисбатан қўлланиши ўз вақтидаги киритилган амал бўлиб, айниқса, мамлакат COVID-19 таъсиридан қутулаётган даврда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган. Бу Ўзбекистон томонидан Европа Иттифоқига бож тўловисиз етказиб берилаётган товарларнинг сонини икки баравар ошириш ва уларни 6 минг 200 донага етказиш имконини беради.

Ўзбекистон томонидан ушбу тизим бенефициари мақомини олиш инвесторлар ва хусусий сектор вакилларига мамлакатда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кучли туртки бўлади.

Бундан ташқари, бу «Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни диверсификация қилиш ва жадал ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади», деб ёзади «Жэньминь Жибао» газетаси.

Мавзуга оид

«The Korea Post» журнали Ўзбекистонда ма...

Корея Республикаси жамоатчилиги, сиёсий ва илмий доиралар вакиллари сўнгги йилларда юртими...

Малайзиядан муносабат: Малайзия-Ўзбекист...

Малайзиянинг «BERNAMA» Миллий ахборот агентлиги сайтида Ўзбекистон билан ўзаро муносабатла...

БАА бош ахборот агентлиги Ўзбекистон ич...

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) бош ахборот агентлиги - «Emirates News Agency»да «Ўзбекис...

Сўнгги янгиликлар