Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Август/2020   Ўсиш нуқтаси

Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари экспорт ҳажмини оширишда улкан имкониятлар тақдим этиши мумкин – япониялик импортёр


ТОКИО, 10 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Японияга майиз экспорт қилувчи давлатлар орасида 8-ўринни эгаллади. Бугунги кунда қуритилган меваларни Кунчиқар юртга етказиб бериш тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Улар Япониянинг энг йирик интернет-дўконларида – Rakuten, Amazon, Yahoo сотилмоқда, шунингдек "Silk Road Fruits" савдо номи остида қандолат фабрикаларига етказиб берилмоқда.

Ўзбекистондан қуритилган меваларни импорт қилувчи Япониянинг "Global Silk Road Inc." компанияси мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилар билан 500 минг АҚШ долларига шартнома тузди.

«Дунё» АА мухбири "Global Silk Road Inc." президенти Ёсукэ Шамото билан суҳбатлашди, савдо ҳамкорлигини ривожлантириш ва компаниянинг истиқболдаги режалари билан қизиқди.

– 2009-2012 йилларда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) орқали таълим соҳасида ишлаганман, – деди япониялик бизнесмен. – Ўша кезларда менда Ўзбекистон – Япония ҳамкорлигини ривожлантириш жараёнида қатнашиш истаги пайдо бўлди.

2017 йилнинг декабрь ойида дўстим билан Ўзбекистон маҳсулотларини, асосан қуритилган меваларни Япония бозорларига олиб кириш учун “Global Silk Road Inc.” Компаниясига асос солдик.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон қуритилган мевалари ўзининг бетакрор таъми билан дунёга машҳур.

Японияда ташилаётган юклар сифатига юқори талаблар мавжуд бўлса-да, Ўзбекистоннинг ишончли компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга, мамлакатимиз талабларига жавоб берадиган рақобатбардош брендни яратишга муваффақ бўлдик.

Ўзбекистонлик экспортчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли етказиб бериш ҳажми муттасил ошиб бормоқда.

Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида мамлакатда бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардан яхши хабардорман. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз ривожига ёрдам беради.

Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари экспорт ҳажмини оширишда улкан имкониятлар тақдим этиши мумкин. Биз Ўзбекистон маҳсулотларининг Японияга импортини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятидамиз.

Мавзуга оид

Саид ал-Мағрибий: “Пандемия шароитида ҳа...

Саид ал-Мағрибий: “Пандемия шароитида ҳам икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик алоқалари изчил...

Ўзбекистон ва Хитой: инновацион ҳамкорли...

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Халқ Респу...

Польшалик тадбиркор: Ўзбекистонлик ишла...

Польшанинг «EP Furniture» компанияси Ўзбекистон билан муваффақиятли ҳамкорликни амалга оши...

Сўнгги янгиликлар