Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Апрель/2021   Долзарб

Париждан муносабат: «GSP+» имтиёзлар тизими Франция ва Ўзбекистон компанияларининг фаол ҳамкорлиги орқали янги Ипак йўлининг ривожланишига ёрдам беради


ПАРИЖ, 11 апрель. /"Дунё" АА/. "Биз Ўзбекистондаги фаолиятимизни 2016 йилда бошлаганмиз. Компаниямиз республикада яратилган қулай шароитлардан фаол фойдаланган ҳолда, экспорт ва импорт амалиёти билан шуғулланади", - деди «ALD Group» компанияси бош директори Арно Дриолле "Дунё" ААга берган интервьюда.

- Ўзбекистон томонидан Европа Иттифоқининг «GSP+» бенефициар мақомини олиши биз учун катта хушхабар бўлди, - деди у. - Ушбу воқеа мамлакат раҳбарияти томонидан иқтисодиётни модернизация қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг амалий натижасидир. «GSP+» натижасида тариф тўсиқларининг бекор қилиниши ўзбек маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилиш ҳажмининг ўсиши, шунингдек, халқаро сифат стандартларини таъминлаш учун ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантиришга ёрдам беришига ишончим комил.

Францияда биз ўзбек товарларини, шу жумладан, гилам ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, айниқса, юқори сифати билан ажралиб турадиган мева-сабзавотларни харид қилишни яхши кўрамиз.

Ушбу имтиёзли тартиб, шунингдек, Франция ва Ўзбекистон компанияларининг фаол ҳамкорлиги орқали янги Ипак йўлининг ривожланишига ёрдам беради ҳамда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик учун янги истиқболларни очади.

 

Мавзуга оид

Бош консулхона Ўзбекистонлик талабалар у...

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури вазифал...

Ўзбекистон Афғонистонга темир йўл соҳаси...

Ўзбекистонда 30 нафарга яқин афғонистонлик ёшлар темир йўл соҳаси бўйича малака оширмоқда...

Россия элчиси Олег Мальгинов: Россия-Ўзб...

Бугун Россия Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзи...

Сўнгги янгиликлар