Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Март/2020   Долзарб

Покистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон – Покистон муносабатларининг ривожланиши ҳақида


ИСЛОМОБОД, 24 марта. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Бош вазири Имрон Хонни мамлакатнинг миллий байрами - Покистон куни муносабати билан йўллаган табриги Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар марказининг Интернет-ресурсларида эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шунингдек, материал мамлакатнинг етакчи ахборот агентликларидан бири – «Daily Islamabad Post» нашрида ҳам чоп этилди.

Покистон сиёсий доиралари вакилларига кўра, Покистонда ижобий шарҳлар ва мулоҳазаларга сабаб бўлган ушбу табрикда Исломобод билан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, алоқа, маданий ва гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштириш борасидаги Ўзбекистон тутуми қайд этилган.

 Покистон оммавий ахборот воситаларида берилган материалларда, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон жадал суръатлар билан ривожланаётгани, мамлакат минтақавий ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва яхши қўшничилик муносабатларининг локомотивига айланаётгани таъкидланади.

«Республиканинг иқтисодий дипломатияни ривожлантиришга ва Покистон билан кўп томонлама шериклик алоқаларини кенгайтиришга тайёрлиги Ўзбекистон томонининг икки мамлакат ўртасидаги қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашга бўлган самимийлиги ва қизиқишидан далолат», деб ёзади нашр.

Мавзуга оид

“Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишнинг ис...

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) Евроосиё бўлими раҳбари Уильям Томпс...

Қирғизистонлик эксперт: Ўзбекистонда ёшл...

Қирғизистон – Россия Славян университетининг сиёсатшунослик кафедраси доценти Наргиза Муро...

Ўзбекистон Президентининг Шимолий иқтисо...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун Шимолий иқтисодий ҳамкорлик и...

Сўнгги янгиликлар