Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Май/2020   Сирдарё, биз сен билан

Президентнинг офатдан зарар кўрган ҳудудларга ташрифи вазият унинг назоратида эканини тасдиқлайди – халқаро жамоатчилик


БРЮССEЛЬ-АМСТEРДАМ, 19 май. /“Дунё” АА/. Сирдарё ва Бухоро вилоятлари аҳолиси бошига тушган синовлар чет эллардаги Ўзбекистон дўстларини ҳам бефарқ қолдирмади. Улар кўпчилик ватандошлар сингари хайрия акцияларида иштирок этиб, халқимизга ўз ҳамдардлигини билдирмоқда.

Тошкентда туғилиб, вояга етган Халқаро энергетика хартиясининг маъмурий ва молиявий масалалар бўйича ёрдамчиси Анна Носиченко “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда бўрон ва тошқин билан боғлиқ ҳолат сабаб бирдамлигини билдириш орқали халқимизни қўллаб-қувватлади.

– Бельгияда 2000 йилдан буён яшаб келаман, оилали ва икки нафар фарзандим бор. Аммо ватаним ва туғилиб ўсган шаҳримдан қанчалик олисда бўлсам ҳам, қалбим доим Ўзбекистон билан бирга. Бухоро вилоятидаги довул ҳақида эшитганимизда ҳаловатимиз йўқолди. Бир неча кундан кейин эса Сирдарё вилоятидаги фожиа – “Сардоба” сув омбори тўғонидаги ўпирилиш ҳақида хабар топдик.

Бундай ҳодисалар рўй берганда, фожиадан азият чеккан, уйсиз қолган, бор-будини йўқотган, содир бўлган воқеадан ҳайратда қолиб, саросимага тушган ўзини йўқотган одамлар ҳақида кўпроқ ташвишланасан киши.

Мен ҳар куни янгиликларни кузатиб боряпман. Мамлакат раҳбарияти, ҳукумат, барча мутасаддиларнинг тезкор чоралар кўриши одамларга ёрдам берилишига бўлган ишончни мустаҳкамлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан зарар кўрган ҳудудларга бир неча бор ташриф буюргани, вазият унинг назорати остида эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Ҳар доимгидек оғир ва синовли дамларда бизнинг дўстона халқимиз бирлашди ва ҳамма имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилди.

Биз янги уйлар қурилиши бошланганидан хурсандмиз, фуқароларга молиявий аҳволини тиклашлари учун молиявий ёрдам ажратилди. Тез орада одамлар бу кунларни унутиб, тинч ва хотиржам ҳаётга қайтишларига аминман.

Нидерландиядаги “Совет Шон-шараф майдони” жамғармаси директори Ремко Рейдинг:

– Ўзбекистонда тўғон ва тошқин билан боғлиқ офатлар ҳақида эшитиб, жуда хафа бўлдим. Мен бутун ўзбек халқига ҳамдардлигимни изҳор қилган ҳолда улар билан қалбан бирга эканимни билдираман!

Нидерландиялик сифатида сув ва у келтирадиган ҳалокатларнинг хавфини жуда яхши тушунаман. Боиси мамлакатимизнинг тахминан 26 фоиз қисми денгиз сатҳидан пастда жойлашган. Шу боис асрлар давомида кўплаб тошқинларга қарши курашиб, уларни енгиб ўтишга тўғри келган.

Барча жабрдийдаларга куч-қувват ва сабр, Президент ҳамда ҳукуматга ушбу фавқулодда вазиятни муваффақиятли бартараф этиш борасидаги ишларида муваффақиятларни тилаб қоламан.

Мавзуга оид

Usbekistan-online: Германиядаги ватандош...

Германиянинг Usbekistan-online электрон нашри веб-саҳифасида Сардоба сув омборидаги тўғон ...

Сирдарёлик биродарлар билан руҳан, қалба...

Тожикистон Республикаси Суғд вилояти “Ўзбеклар маънавият ва маърифат” маркази раиси Илҳом ...

Талафот етган тўғонни тиклаш бўйича кўрс...

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда вазият сабабли ушбу ҳудудда бўлиб т...

Сўнгги янгиликлар