Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Сентябрь/2022   Ҳамкорлик

Озарбайжондан муносабат: Самарқанд симмитида ШҲТнинг кенгайгани, шунингдек, минтақавий хавфсизлик масалаларига оид қарорлар қабул қилингани тарихий воқеадир

БОКУ, 20 сентябрь. /“Дунё” АА/. Озарбайжоннинг Топчубашов номидаги таҳлил маркази директори Русиф Гусейнов 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– 15-16 сентябрь кунлари халқаро майдондаги кескинлик фонида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда ташкилотни янада ривожлантириш бўйича қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

Халқаро контекстда ШҲТ саммитининг Ўзбекистонда ўтказилиши муҳим воқеа бўлди. Дунёда мураккат шароит юзага келганига қарамасдан Марказий Осиёнинг марказий давлати – барқарор Ўзбекистон истиқболли қадамларни ташламоқда.

ШҲТнинг кенгайгани, шунингдек, минтақавий хавфсизлик масалаларига оид қарорлар қабул қилингани муҳим тарихий воқеа бўлди. Ўз навбатида, ШҲТ Озарбайжон учун икки жиҳатдан муҳим бўлиши мумкин.

Биринчидан, Озарбайжон Жанубий Кавказда кечаётган жараёнлар билан боғлиқ ўз позициясини ШҲТ давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг бошқа аъзоларига етказишга ҳаракат қилади.

Яна бир жиҳат – Озарбайжон кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлган Ўрта коридорни ривожлантиришдир. Ўрта коридор лойиҳасини амалга ошириш ва ривожлантириш Туркия, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон каби қардош давлатлар ва ҳамкорлар билан режалаштирилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Озарбайжон ва Ўзбекистон сўнгги пайтларда улкан геосиёсий аҳамиятга эга бўлган трансконтинентал автомобиль йўли лойиҳасини ривожлантиришда асосий давлатлар ҳисобланади.

Мавзуга оид

Адлия вазирлигида ЕХҲТ ДИИҲБ билан сайло...

Мамлакатимизга ташриф билан келган Оуэн Мерфи бошчилигидаги ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси бугун ...

Ўзбекистон ва Миср қишлоқ хўжалиги соҳас...

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказ...

Ўзбекистон ва Германия халқаро ҳуқуқий с...

Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев бошчилигидаги делегация Германияда бўл...

Сўнгги янгиликлар