Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Декабрь/2021   Долзарб

«Қўйлиқ – Қипчоқ – Янги ҳаёт» метро линиясининг фойдаланишга топширилиши кунига 46 мингга яқин йўловчини ташиш имконини беради

ТОШКЕНТ, 26 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугунги кунда Тошкент ҳалқа ер усти метро йўли қурилиши лойиҳаси доирасида “Қўйлиқ – Қипчоқ” участкасида қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


 «Ўзбекистон темир йуллари» компаниясининг хабар беришича, Тошкент ҳалқа ер усти метро йўлининг 2-босқичи Қўйлиқ бозоридан  Миробод ҳамда Сергели туманларидан ўтган Тошкент катта ҳалқа йўли, пойтахт вилоятининг Зангиота туманидаги Хонобод кўчаси ҳамда Сергели туманининг Қипчоқ кўчасидан ўтиб, Сергели линиясининг 5-бекатига уланади ва Янги ҳаёт туманидаги Тошкент металлургия заводи ҳудудигача етказилади. Ушбу участкада умумий узунлиги 15 километрдан иборат 9 та бекат қурилиши режалаштирилган.

2020 йилнинг декабрь ойида компания тасарруфидаги “Кўприкқурилиш трести” томонидан 11,62 километрлик “Қўйлиқ – Қипчоқ” участкасида қурилиш ишлари бошланган эди. Айни пайтда ушбу участка ҳудудларида, яъни Қўйлиқ бозори ҳудудидаги 7-бекатдан Сергели туманидаги Қурилиш мавзесидаги 12-бекатгача қурилиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Айни пайтда Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб қурилаётган 2-босқичда 8-,9-,10-бекатлар оралиғида пойдевор, устун ҳамда ригеллар ва уларга 26 метрлик балкалар ўрнатиб бўлинди.

Қўйлиқ бозоридан Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб қурилган метро йўналишининг 8-, 9- ҳамда 10-бекатлари оралиғида эстакада шаклидаги қурилишнинг темир-бетон ишлари якунига етгани боис дастлабки рельсларни ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Айни пайтда 8-,9- ҳамда 10-бекатлар оралиғига 2 минг 500 метрдан ортиқ янги рельслар ётқизилди.

Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунга келиб қурилиш ишларининг қарийб 60 фоизидан ортиғи бажарилди.

 “Қўйлиқ – Қипчоқ” участкаси фойдаланишга топширилгач, бир кеча-кундузда 46 минг йўловчи ташилиши режалаштирилган. Шунингдек, 700 га яқин янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Короновирус инфекциясини олдини олиш бўй...

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойи...

Сергей Викторович Лавровни «Дўстлик» орд...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Японияда кучли ёмғир ёғиши натижасида ҳа...

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси маълумотига кўра, шанба куни Япониянинг жануби-ғарб...

Сўнгги янгиликлар