Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Ноябрь/2022   Ўзбекистоннинг ТДТга раислиги

Қозоғистондан муносабат: Ўзбекистон ТДТ раиси сифатида «Туркий дунё нигоҳи – 2040» концепцияси ва ТДТ стратегиясини амалга ошириш бўйича жиддий саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ниятида

ОҚТОВ, 15 ноябрь. /«Дунё» АА/. Махамбет Утемисов номидаги Ғарбий Қозоғистон университетининг Жаҳон тарихи ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси доценти Турар Шайхиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитидаги нутқида илгари сурилган ташаббуслар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити халқаро туркий бирлик институти ривожида янги саҳифани очди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ТДТнинг биринчи саммитидаги нутқида ташкилотга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратди. «Сўнгги пайтларда жаҳоннинг турли нуқталаридаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти. Бундай мураккаб вазиятда терроризм, экстремизм, ёшларнинг радикаллашуви, одам савдоси, наркотрафикка қарши курашиш, жамоат ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳаларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва махсус хизматларимиз доимий алоқада бўлиши ҳамда ҳамкорликни кучайтириши лозим», деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида, шунингдек,  ТДТга аъзо давлатлар минтақасида хавфсизликни таъминлаш, кенг ҳудудни қамраб олган ҳолда ташкилот нуфузини мустаҳкамлаш бўйича ўз фикрини билдирди. 170 миллиондан ортиқ аҳолига эга, энг муҳими, тарихи, тили ва маданияти муштарак қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада юксак босқичга олиб чиқиш эканини қайд этди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда бир қанча муҳим ташаббусларни илгари сурди. Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек, туркий халқларнинг энг муҳим вазифаси – ўз меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш «Туркий цивилизациянинг янги даври» пойдеворини қўйиш имконини беради.

Ўзбекистон ТДТ раиси сифатида «Туркий дунё нигоҳи – 2040» концепцияси ва Туркий давлатлар ташкилоти стратегиясини амалга ошириш бўйича жиддий саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ниятида. Шавкат Мирзиёевнинг асосий ғояси – ТДТ доирасида стратегик йўналишдаги вазиятни тубдан ўзгартириш, савдо, инвестиция ва хизматларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш учун Ташкилот доирасида  «Янги иқтисодий имкониятлар ҳудудини»ни барпо этиш ҳамда  қўшма дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қаратилган йиллик «Йўл хариталари»ни қабул қилишдир.

Ўзбекистон таклифи билан ТДТ томонидан 2023 йил Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилинди.

Мавзуга оид

Тошкентда ўтказилган музокараларда Ўзбек...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бугун Бош котиб Бағдод Амреев бошчилигидаги Т...

Самарқандда ТДТ Ташқи ишлар вазирлари ке...

Тадбирга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов раислик қилмоқда...

«Дунё» АА веб-сайтида «Ўзбекистон ва ТД...

Ўзбекистон 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммитини қабул қилади...

Сўнгги янгиликлар