Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Июнь/2023   Президент

Самарқандда янги "Ширин" массиви барпо этилади

ТОШКЕНТ, 6 июнь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида "Ширин" массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бу маҳалла халқаро аэропорт яқинида, Зарафшон дарёси бўйида жойлашган. Сўнгги йилларда Самарқандда амалга оширилган бунёдкорликка муносиб тарзда ушбу ҳудудда замонавий массив қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 389 гектар ер ажратилган.

Лойиҳага кўра, массивда кўп қаватли уйлар, мактаб ва болалар боғчалари, поликлиникалар, спорт майдонлари ва кўнгилочар масканлар бўлади. Йирик бизнес ва савдо мажмуалари иқтисодиёт ривожига, иш ўринлари кўпайишига қўшимча импульс беради. Массивни шаҳар билан боғловчи кўприк ва йўллар, инфратузилма ва коммуникация тармоқлари барпо этилади.

Давлатимиз раҳбари лойиҳани илғор шаҳарсозлик тажрибаси асосида такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон ...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти...

Ўзбекистон Президенти: Камбағалликни қис...

Давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни...

Ўзбекистонда кўчма савдонинг янги тартиб...

Ўзбекистон Президенти «Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо...

Сўнгги янгиликлар