Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Июнь/2020   Сирдарё, биз сен билан

«Сардоба»га кўмак – Германияда «Куч бирликда» хайрия акцияси ўтказилди


БЕРЛИН, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси «Сардоба» сув омбори тошқинидан азият чеккан ватандошларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Куч бирликда» хайрия акцияси ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Таъкидлаш жоиз, “Сардоба” сув омборида юзага келган фалокатда жабр кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар мамлакатимиз ва хорижда яшаётган ватандошлар томонидан фаол давом эттирилмоқда.

Жумладан, шу кунларда Швеция Қироллиги ва Германияда яшаётган ватандошлар Сирдарё тув тошқинида зиён кўрган юртдошларимиз учун ўтказилган навбатдаги хайрия акциясида иштирок этди.

Тадбир доирасида йиғилган маблағлар Сирдарё вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият  миллий банки акциядорлик жамиятининг Сирдарё филиалида хорижий валюталарда очилган ҳисоб-рақамларига ўтказиб берилди.

Ушбу маблағлар эвазига 400 та хонадон учун зарур жиҳозлар харид қилиниб, ўз эгаларига етказилди. Бундан ташқари, табиий офат сабаб зарар кўрган ҳудудлардаги оилавий поликлиникаларга тиббий ниқоблар тақдим этилди.

Айни пайтда мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси COVID-19 пандемияси, Бухоро ва Сирдарёда кузатилган офатлар оқибатида кўмакка муҳтож бўлган юртдошларимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида турли лойиҳаларни ташкил этишда давом этмоқда.

Мавзуга оид

Usbekistan-online: Германиядаги ватандош...

Германиянинг Usbekistan-online электрон нашри веб-саҳифасида Сардоба сув омборидаги тўғон ...

«Hyundai Engineering» ва ҳамюртларимиз С...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси «Hyundai Engineering» ва Жанубий Кореяда истиқомат қила...

Хитой элчихонаси «Сардоба» сув омборидаг...

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Сирдарё вилоятига инсонпарварлик ёрд...

Сўнгги янгиликлар