Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Февраль/2021   Медиа

Саудия Арабистонидан муносабат: Ўзбекистон — имкониятлар мамлакати


ТОШКEНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистонининг етакчи халқаро нашрларидан бири - «Asharq Al-Awsat»  газетасида молия менежменти тадқиқотчиси Абдулла ал-Ридадининг Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда эришилаётган ютуқлар таҳлилига бағишланган «Ўзбекистон - имкониятлар мамлакати» сарлавҳали  мақоласи чоп этилди, «Дунё» АА мухбири.

Мақола муаллифи Ўзбекистондаги сўнгги  ўзгаришлар натижаси 2018 йилда ўзини намоён қила бошлаганини ёзади. «Мамлакат сайёҳлар учун ўз эшикларини очиб, уларга визасиз кириш имкониятини яратди.  Сайёҳларнинг сони йил давомида икки бараварга, хорижий инвестициялар эса уч бараварга ошди. Иқтисодиёт 2019 йилда 5,6 фоизга ўсди ва 2021 йилда эса бу кўрсатгич 7 фоизгача ўсиши кутилмоқда. Пандемия даврида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръатлари пастроқ бўлсада давом этди - 1,8 фоиз», - дейилади мақолада.

Бундан ташқари, нашрнинг таъкидлашича, «Ўзбекистон - бу арзон инвестиция имкониятлари, ажойиб географик жойлашув, бой табиий ресурслар ҳамда Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари каби тарихий меросга эга ёш мамлакат».

Муаллиф, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётининг сўнгги йилларда жуда тез суръатларда ўсиб бораётганини кутилмаган ҳол эмас, деб таърифлайди. «Ўзбекистон миллий маҳсулоти ўсишда давом этади. Айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон Марказий Осиёда фойдаланилмаган инвестиция имкониятлари мамлакати, энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида тижорат имкониятлари тўпламидир», дейилади мақолада якунида.

Мавзуга оид

«Al Ittihad» газетасида Ўзбекистон-БАА п...

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг «Al Ittihad» газетасида икки давлат ўртасидаги парлам...

«Berliner Telegraph»: Ўзбекистон Президе...

Германияда чоп этиладиган оммабоп «Berliner Telegraph» журналининг декабрь ойидаги сонида ...

Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ...

Мисрнинг етакчи оммавий ахборот воситалари, жумладан “Ахбар ал-Йаум”, “Ал-Аҳром”, “Ал-Хаба...

Сўнгги янгиликлар