Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Декабрь/2020   Долзарб

Ситора Турсунбоева: Ўзбекистон Конституцияси — фаровон ҳаётимиз асоси

БОКУ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Озарбайжоннинг ADA университети магистранти Ситора Турсунбоева Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги арафасида “Дунё” АА томонидан эълон қилинган «Конституцияси менинг ҳаётимда» акцияси саволларига жавоб берди.


— Конституция сиз учун нимани англатади?

—Конституция мен учун мамлакатимиздаги ҳуқуқ ва мажбуриятларимни кўрсатадиган асосий қоидалар тўпламидир. Қолаверса, бу бизнинг фаровон ва эркин ҳаётимиз, мамлакатимизни янада ривожлантириш ва фаровонлигининг асосидир.

— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми?

— Ҳа, мен конституциявий ҳуқуқларимни тўлиқ биламан, чунки бизнинг ҳуқуқ ва эркинликларимиз Конституция - Асосий қонунимиз билан ҳимояланган. Шу пайтгача мен ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш билан боғлиқ воқеаларга дуч келган эмасман.

— Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий принциплардан фойдаланасизми?

— Мамлакатимизда сайловлар ўтказилганда, мен конституциявий овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланаман ва номзодларга нисбатан танлов қиламан.

— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

— Конституция фаровон ҳаётимизнинг асосидир. Конституция куни давлат байрами ва бу кун мен учун жуда ҳам муҳим кун. Мен буни оилам билан нишонлайман.

Мавзуга оид

Польшадан муносабат: Ўзбекистон Президен...

Ёзеф Заенс, Польша давлат олий касб-ҳунар мактаби проректори, профессор ...

МОХИ эксперти: Ўзбекистон Президентининг...

Марказий Осиё халқаро институти тарихий-маданий меросни ўрганиш ва гуманитар тадқиқотлар б...

Япония компаниялари Ўзбекистонда рақамла...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов «Nippon Investment Operating Corp...

Сўнгги янгиликлар