Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Август/2020   Мустақилликка 29 йил

Тинч ва осуда Ватанимизга кўз тегмасин! – Исроилдаги ватандош


ХАЙФА, 29 август. /“Дунё” АА/.  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёмига саноқли кунлар қолди. Ушбу улуғ кун муносабати билан хориждаги ватандошларимиздан самимий байрам табриклари келишда давом этяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Исроил Давлатида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик Камола Саидова халқимизга йўллаган байрам табригида шундай дейди:

– Сўзимни Ватан ҳақидаги шеър билан бошласам.

Қадим юртга қайтсин қадим наволарим,

Қумлар босиб қуримасин дарёларим,

Алпомишга алла айтган момоларим,

Руҳини шод этай десанг халқ бўл элим!

Суюкли шоиримиз Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб ушбу мисраларни ўқир эканман, яна бир бора меҳрибон ўзбек халқининг фарзанди эканимдан фахрландим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 17 август куни хорижда меҳнат килаётган фукароларни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шароит яратиш масалаларига бағишланган  йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда қайд этилган масалалар билан танишиб чиқар эканман, ватанимдан олисда бўлсам-да, юртбошимиз, ҳукуматимиз ғамхўрлиги остида эканимни ҳис қилдим.

Бир йилдан зиёд вақт давомида Исроил Давлатининг Хайфа шаҳрида меҳнат фаолиятимни амалга ошириб келмоқдаман.

Йиғилишда  биз каби меҳнат муҳожирларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб меҳнат шароитини яратиш, хавфсиз меҳнат қилиш, шунингдек, оила аъзоларимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, фарзандларимиз бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш каби масалалар кўриб чиқилгани таҳсинга сазовор. Муҳтарам юртбошимиз, ҳукуматимиз, олийжаноб халқимиз биз каби меҳнат муҳожирларини кўллаётгани учун ташаккур.

Яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги нишонланади. Фурсатдан фойдаланиб, муҳтарам юртбошимиз, ҳукумат рахбарлари, меҳнаткаш халқимизни Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги элчихонаси вакилларини Исроилда бўлиб турган ватандошлар номидан табриклайман. Тинч ва осуда Ватанимизга кўз тегмасин!

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг...

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирз...

Ҳинд мутахассислари: Биз жаҳон ҳамжамия...

Таниқли ҳинд экспертлари мамлакатимизнинг асосий байрами — Мустақиллик куни муносабати би...

Бурж Халифа осмонўпар биноси Ўзбекистон ...

Бурж Халифа осмонўпар биноси Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади...

Сўнгги янгиликлар