Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Февраль/2023   Ҳамкорлик

Тошкент ва Париж Ўзбекистон-Франция қўшма университетини ташкил этиш ҳамда Самарқанд шаҳрида "Франция альянси" фаолиятини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилмоқда

ПАРИЖ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари Ойбек Шахавдинов Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Континентал Европа департаменти директорининг ўринбосари Сильвен Гийоге билан видеоконференция воситасида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Онлайн учрашувда Ўзбекистоннинг Франция ва Португалиядаги элчиси Сардор Рустамбоев ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез ҳам иштирок этди.

Учрашув чоғида Францияга олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган барча келишувларни, жумладан, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги келишувларни ўз вақтида ва тўла амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар жорий йил апрель ойида ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги Франция фуқаролари вазирининг Ўзбекистонга ташрифини, шунингдек, савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилишини, шунингдек, Франциянинг «MEDEF» корхоналари иштирокида икки томонлама учрашувларни ўтказишга қарор қилишди.

Шунингдек, 2023 йилда Парижда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 14-раундини ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Яқинда Ўзбекистондан Франция бозорларига тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш ва «GSP+» умумий преференциялар тизимидан самарали фойдаланиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилган эди.

Таълим соҳасида, хусусан, Ўзбекистон-Франция қўшма университетини ташкил этиш ҳамда Самарқанд шаҳрида "Франция альянси" фаолиятини йўлга қўйишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Сианда «Хитой – Қирғизистон –Ўзбекистон»...

Кеча Хитойнинг Сиань шаҳрида ХХР тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси, Қирғизистон тран...

Ҳиндистоннинг йирик авиакомпанияларидан ...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Ҳинди...

Ўзбекистон ва Хитой камбағалликни қисқа...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазир...

Сўнгги янгиликлар