Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Август/2022   Саналар

Тошкентда "Абу Али ибн Сино мероси: Шарқ ва Ғарб олимлари нигоҳида" мавзуига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 21 август. /«Дунё» АА/. Пойтахтимизда  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва  Ибн Сино жамоат фонди Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Абу Али ибн Сино мероси: Шарқ ва Ғарб олимлари нигоҳида” мавзуидаги халқаро конференция  бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Матбуот хизматидан маълум қилинишича, ушбу халқаро тадбирда  Эрон, Туркия, Миср, Германия, Ҳиндистон, Исроил, Корея Республикаси, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва “Миллий Тикланиш” партияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари вакиллари Абу Али ибн Синонинг  ўрта асрлар ислом оламида тиббиёт ва унга боғлиқ фанлар равнақига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотларни мужассам этган маърузалари билан иштирок этишди.

Иштирокчилар  буюк аллома Ибн Синонинг жаҳон илм-фани тарихида қомусий олим сифатида тиббиёт, табиат, астрономия, математика, мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшуносликка бағишланган дунёда машҳур бўлган илмий мероси, Шарқ ва Ғарб мамлакатлари халқларининг илм фани ривожланишига ижобий таъсир кўрсатганлигига оид илмий мулоҳазалар  муҳокама қилинди, таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Халқаро конференция онлайн ва офлайн шаклда ташкил этилди.

Мавзуга оид

Хориждаги ватандошлар Давлат герби куни ...

Россияда яшаётган ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганинин...

Сингапурдаги ватандош: Конституция биз ё...

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги нишонлан...

БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти раҳбар...

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзолигига 30 йил тўлиши муносабати билан Б...

Сўнгги янгиликлар