Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Сентябрь/2020   Маданият

Тошкентда "Шум бола - 2020" халқаро кинофестивалига старт берилади


ТОШКEНТ, 21 сентябрь. /«Дунё» АА/. Тошкентдаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида "Шум бола - 2020" болалар ва ўсмирлар VII кинофестивалига старт берилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу коронавирус пандемияси давридаги биринчи йирик маданий тадбирдир. Тадбир “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва мамлакатимиздаги Гёте институти томонидан “Шлингель” халқаро болалар ва ўсмирлар кинофестивали (Хемнитц, Германия) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 21-25 сентябрь кунлари болалар ва ўсмирлар учун суратга олинган, рус ва ўзбек тилларига таржима қилинган "Қалин дўстлар", "Кўринмас Сью", "Рокка дунёни ўзгартиради", «Фрицлар – тарихнинг бурилиш палласи» каби немис фильмлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Ҳар бир фильм намойиши олдидан томошабинларга ўзбек ҳажвий журналининг янги сони, хусусан, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан  ўзбек киноижодкорлари томонидан тасвирга олинган «Зумраша» номли қисқа метражли фильмлар тақдим этилади.

Барча ташриф буюрувчилар COVID-19 тарқалишини олдини олиш  билан боғлиқ хавфсизликка оид кўрсатмаларга қатъий риоя қилинади. Тиббий ниқобсиз фуқароларнинг ичкарига кириши таъқиқланади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон тарихи давлат музейи бўйлаб о...

Ўзбекистон тарихи давлат музейи 1876 йилда ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиёдаги энг йир...

“Қўқон шамоли” тарихнинг аччиқ ҳақиқатла...

​Алишер Навоий номидаги киносаройда “ Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан сурат...

Франкфурт-Майндаги Ўзбек тили ва адабиёт...

Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси ва «Ҳумо» Германия-Ўзбекис...

Сўнгги янгиликлар