Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Декабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Тошкентда “Италия – Марказий Осиё” шаклидаги иккинчи вазирлар конференцияси якунланди

ТОШКЕНТ, 8 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида “Италия – Марказий Осиё” шаклидаги иккинчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбирлари.


Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, Италия ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари, иқтисодий ва молиявий тузилмалари, соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Делегациялар Марказий Осиё давлатлари ва Италия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда жавоб бериш муҳимлигини таъкидлади. Минтақадаги экологик муаммоларни ҳал этиш, экстремизм ва терроризм каби трансмиллий таҳдидларнинг олдини олиш, шунингдек, миллатлараро тотувлик, халқларнинг дўстлик ва қардошлик ришталарини мустаҳкамлаш йўллари таҳлил этилди.

Конференция сессиялари доирасида минтақавий иқтисодий шерикликни такомиллаштириш, савдо-инвестиция, транспорт ва транзит соҳаларида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш механизмлари кўриб чиқилди. Энергетика, агробизнес ва саноат ускуналари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Пандемияга қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари юзасидан фикр алмашган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Анжуман доирасида “Марказий Осиё ва Италия ўртасидаги илмий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида давра суҳбат” ҳам ташкил этилиб, унда Марказий Осиё ва Италиянинг етакчи экспертлари иштирок этди. Иштирокчилар минтақавий бошқарувнинг концептуал моделлари, барқарор ва инклюзив ривожланиш, маданий меросни муҳофаза қилиш ва тарғиб қилиш, илмий ва академик алоқаларни фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

“Италия – Марказий Осиё” шаклидаги вазирлар конференциясининг навбатдаги анжумани 2022 йил Рим шаҳрида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги анжуманда иштирок этиш учун Ўзбекистон пойтахтига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Италия ташқи ишлар вазирлари Мухтор Тлеуберди, Руслан Казакбаев, Сирожиддин Муҳриддин, Луижи Ди Майо ҳамда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакала ташриф буюрди. Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов онлайн шаклда қатнашди.

Учрашув Ўзбекистон ва Италия ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Луижи Ди Майо ҳамраислигида ўтди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон-Латвия сиёсий маслаҳатлашувла...

Кеча видеоконференция шаклида Ўзбекистон-Латвия сиёсий маслаҳатлашувларининг 16-раунди бўл...

Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиг...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Душанбе шаҳрида б...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БАА давлат...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Бирлашган Араб Амирликлари давлат ва...

Сўнгги янгиликлар