Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Тошкентда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди


ТОШКЕНТ, 16 май. /«Дунё» АА/. Кеча Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва  ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашув чоғида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ , ишончли ва конструктив мулоқот икки томонлама муносабатларни стратегик шерикликнинг янги босқичига олиб чиқишга ҳамда икки қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва бир-бирларини тўғри тушуниш муҳитини мустаҳкамлашга кўмаклашгани таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон Президентининг жорий йилда Тожикистонга буюрадиган ташрифи олдидан икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ кенг қамровли масалаларни муҳокама этди. 

Музокаралар чоғида яқин йиллар ичида ўзаро товар алмашувини янада кўпайтириш асносида унинг ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шу ўринда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, тоғ-кон ва электротехника тармоқлари, энергетика ва транспорт соҳаларидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақалараро алоқаларни янада ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, авто ва темир йўл инфратузилмаларини ривожлантириш ва модернизациялаш соҳаларида қатор сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга биргаликда тайёргарлик кўриш юзасидан келишувга эришилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича тадбир чоғида эришилган муҳим келишувларни ва бундан кейинги кўп қиррали шерикликнинг асосий йўналишларини ўзида ифода этган протокол имзоланди. Шунингдек, Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга ташриф доирасида қатор саноат корхоналари ва объектларида бўлди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда бизнес юритиш истагидаги по...

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси Покистон ҳамжамияти ва бизнес вакиллари билан онлай...

Ҳинд компанияси билан ўзаро савдо ҳажмла...

Республикамиз экспорт ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш борасида олиб борилаётга...

Ўзбекистонлик маърузачилар саволларга жа...

Тадбир доирасида Ўзбекистон, Болгария, Қозоғистон, Руминия, Словения, Украина ва Хорватия ...

Сўнгги янгиликлар