Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Июнь/2021   Тадбирлар

Тошкентда “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021” 25-юбилей халқаро кўргазма очилди


ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021”  25-юбилей халқаро кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа қатор вазирлик ва ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.

TIHE кўргазмаси бу йил ўзининг 25 йиллик юбилейини нишонламоқда ва пандемия билан боғлиқ узоқ танаффусдан кейин мамлакатимизда ташкил қилинган биринчи профессионал халқаро кўргазмага айланди.

Анъанага кўра, кўргазма илмий ва амалий тиббиёт ютуқларининг энг катта намойишидир. Унда экспертлар ва жаҳон саноати пешқадамлари иштирок этиб, ўзларининг сўнгги технологиялари ва инновацияларини тақдим этмоқда. Ушбу кўргазма кўп йиллардан бери ишлаб чиқарувчилар ва амалиётчи мутахассислар ўртасида алоқалар ўрнатиш учун бизнес-майдон вазифасини ўтамоқда.

Бу йилги кўргазмада Россия, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Чехия, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби давлатлар қатори Ўзбекистоннинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ҳам ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда.

Кўргазма 11 июнгача давом этади.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси «TIBO-2021» XXVII...

Бугун Беларусь пойтахтида «TIBO-2021» XXVII халқаро ахборот-коммуникация технологиялари фо...

Ўзбекистан Тошкент – Лондон авиақатнови...

Бугундан бошлаб «Uzbekistan Airways» компанияси Тошкент – Лондон – Тошкент йўналиши бўйича...

Ўзбекистон элчиси Евроосиё иқтисодий ком...

Бугун Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) биносида Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов ЕИК ҳ...

Сўнгги янгиликлар