Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Май/2022   Илм-фан

Тошкентда «Space Technology Conference STC – 2022» мавзусидаги минтақавий халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 10 май. /«Дунё» АА/. Бугун пойтахтимизда «Space Technology Conference STC – 2022» мавзусидаги Марказий-Евроосиё минтақасидаги илк халқаро конференция ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


«Космик  технологиялар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишда уларнинг роли» мавзусига  бағишланган форумда  дунёнинг 20 мамлакатидан космик фаолият соҳасида фаолият юритадиган  110 та компания ва ташкилот, шунингдек, мамлакатимизнинг 30 та вазирлик ва идораларининг 200 нафардан ортиқ вакили иштирок этмоқда.  

Тадбир космик соҳадаги  сўнгги янгиликларни муҳокама қилиш, давлат ва хусусий сектор  манфаатлари йўлида тажриба алмашиш учун самарали  майдонча бўлади. 

«Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан ўтказилаётган  конференция доирасида технологиялар соҳасидаги энг долзарб мавзулар бўйича  6 та сессия йиғилиши бўлиб ўтади.

Конференция 11 май куни ўз ишини якунлайди.

Мавзуга оид

Ҳар бир туман (шаҳар)да математикага ихт...

7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Математика соҳас...

Хорижий дипломлар нострификацияси учун и...

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий ...

Тошкент давлат техника университетида ха...

Тошкент давлат техника университетида «Инновацион техника ва технологияларнинг қишлоқ хўж...

Сўнгги янгиликлар