Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Тожикистондан муносабат: Дунё ўзбеклари ўзларининг тарихий Ватани – Янги Ўзбекистон келажагига бефарқ эмаслар

ДУШАНБЕ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувини Суғд вилояти ўзбеклар жамияти фаоллари ҳам ОАВ орқали катта қизиқиш билан кузатди”, дейди Суғд вилояти ўзбеклар жамияти раиси Фарҳод Жўраев.


Зеро бу учрашув янги барпо этилаётган жамиятдаги ўзгаришларгина эмас, балки келажакда қўшни республикалар билан ҳам ҳамкорлик ва яхши қўшничилик алоқаларига ҳам бевосита боғлиқдир, -деб давом этди у. - Ўзбекистон Президенти қайд этганидек, “Албатта, ўтган қисқа даврда жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий қиёфаси тубдан ўзгарди. Олти йил олдинги халқимиз билан бугунги юртдошларимизнинг дунёқараши ўртасида катта фарқ бор”.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юритилаётган яхши қўшничилик ва прагматик минтақавий сиёсат шарофати билан сўнгги йиллар давомида халқларимиз ўртасидаги алоқалар ва тушунчалар ўзгарди. Халқларимиз ўзаро меҳр-оқибат кўрсатмоқда. Фикримнинг тасдиғи сифатида, ҳозирги пайтда бир кунда 20 мингдан ортиқ киши чегарадан ўтиб, ўз қондош-уруғлари ҳолидан хабар олаётганини келтиришим мумкин.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, “Азиз юртдошлар, бугун нотинч дунёда, ўта таҳликали замонда яшаяпмиз. Мамлакатимиз тараққиётида ғоят масъулиятли даврни бошдан кечирмоқдамиз.  Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида бошлаган барча ислоҳотларимиз ҳар биримизнинг бугун ва келажакда фаровон ҳаёт кечиришимизни таъминлашга қаратилган”, деб алоҳида таъкидлади.

Хақиқатан ҳам бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари бирлашиши, жипслаши ва дунёда бўлаётган ҳодиса воқеаларга бирдамликда жавоб бериши давр талабидир. Ана шу нуқтаи назардан бугунги кунда Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари янгича тус олмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон якдиллик билан умумий фаровонлик ва тараққиётга эришиш мақсадида минтақа доирасида биргаликда ҳаракат қилиш ниятини намойиш этмоқда.

Сўзим ниҳоясида Тожикистондаги ўзбеклар жамиятнинг етакчиси сифатида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви нафақат ўзбекистонликлар, балки бутун дунё ўзбеклари учун муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлайман. Зеро дунё ўзбеклари ўзларининг тарихий Ватани – Янги Ўзбекистон келажагига бефарқ эмаслар. Чунки Ўзбекистон Президенти чет элдаги ватандошларимиз ва фуқороларимиз билан доимий алоқа ўрнатиш зарурлигини алоҳида урғулади.

Мавзуга оид

БААдаги ватандошлар: Давлатимиз раҳбари ...

БАА да меҳнат қилаётган ватандошларимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ...

Россиядан муносабат: Тинч ва иқтисодий р...

Европа-Осиё тадқиқотлари маркази директори Андрей Русаков (Россия) «Дунё» АА учун шарҳида ...

Туркиядаги ватандош: Конституциявий исло...

Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа – конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги ф...

Сўнгги янгиликлар